Тилла

04:44 / 02.01.2022 | Xabibulloxon Akbarov | 419

Ассалому алайкум! Опажон, бир неча йил олдин хўжайиним кадастрдан 1 пой балдоқ топиб олгандилар ва у ерда ишлайдиган ишчиларга айтиб, ахтариб келиб қолишса, номеримни бериб қўйинглар деб номерларигача бериб келгандилар. Хеч ким сўраб хам келмади, шунга шу балдоқни нима қилсинлар? Бир етим бола бор, аммаларини ўғиллари, дадаси йўқ. Шу бола уйланса, шунга бераман сотиб, пулини тўйига ишлатади дейдилар. Шундай қилсалар бўладими, илтимос, маслахат беринг. Мен шу балдоқ учун хўжайиним Аллохнинг олдида қандай жавоб берадилар, деб ўйлайман. Жавоб учун рахмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беришлари жоиз. Эгаси топилиб қолса, қайтариб бериш ёки тўлаб бериш керак бўлади. Валлоҳу аълам!