Ассалому алайкум! Мен нафл рўзасини тутаётган эдим, аммо иситмам чиқганлиги сабабли рўзани очиб юборишга мажбур бўлдим. Ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Беморликда оғиз очиш жоиз. Ўрнига бир кун тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!