Ассалому алайкум! Мен алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Авваллари намозларимда жуда кўп йиғлар эдим. Энди умуман йиғи келмаяпти. Намоздан анча олдин йиғлагим келади. Нима қилсам намозда йиғлайман. Қўрқяпман, гуноҳим туфайли йиғи кетдими деб. Доим истиғфор айтаман.
– Ва алайкум ассалом! Намозда йиғи шарт эмас. У ўзи келиши керак, уни келтираман деб уруниш нотўғри. Валлоҳу аълам!