Қош толасини рангсизлантириш

16:45 / 14.10.2021 | Dilorom Hoshimjonova | 583
Ассалому алайкум! Саволларим куйидагича: 1) Пешона тукини ипда териш мумкинми? Умуман олганда юзнинг қайси қисмларини териш мумкин ва қайсиларини мумкин эмас? 2) Ҳозирги кунда ламинация қилдириш урфда. Савол - жавобларни ўқиб билдимки бу жоиз эмас. Менинг қошим жуда ҳам қалин одамни ўзига жалб қилади. Шунинг учун қошимни баъзи қисмларини рангсизлатсам бўладими? Яъни ҳудди сочни пёрышка қилганда рангсизлантиргандай. Салондан сўрасам қошни, сочни пёрышка учун рангсизлантирадиган воситада рангсиз қилишларини айтишди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Қошдан бошқа тукларни теришда тақиқ йўқ. Валлоҳу аълам!