Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки кўпчилик ҳолвайтарни ҳар хил сабаблар билан пишириб тарқатишади. Бизга ҳам олиб чиқиб туришади қўшнилар. Орасида кинначи хола ҳам бор. Мен уларни қандай мақсадда пиширганини билмайман, эшикдан болаларимга ташлаб кетишади (диндан йироқроқ одамлар қандай мақсадда пиширганини таҳмин қилса бўлади, бизлар томонда ўрганиб қолган ҳамма шу нарсаларга, ўлганларга, қанақадир пирларга атаб пиширишади кўпчилик).
Шу нарсани емасдан ташлаб юборсам исрофга кирмайдими? Болаларим суйиб еб қўйишяпти, нима қилишни билмаяпман, ташлаб юбораверайми? Гуноҳкор ёки кибрга кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Шубҳали нарсани ташлаш жоиз. Валлоҳу аълам!