Қалб Аллоҳнинг назаргоҳидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Ҳадиси қудсий)

«Эй, Одам фарзанди! Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни фош қилади. Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! Озгина ризқланар экансан, ризқингни озлигига эмас, ким бераётганига назар сол!

Гуноҳи сағийрани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик қилаётганингни билмайсан.

Менинг макримдан омон қололмайсан. Чунки макрим қоронғу кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.

Эй Одам фарзанди! Ғазабимни эслаб яна менга осийлик қилдингми? Қайтарганларимдан қайтдингми? Фарзимни сенга буюрганимдек адо қилдингми? Молингдан бериб, мискинларнинг кўнглини олдингми? Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қилдингми? Сенга зулм этганни кечирдингми?

Сендан узилган киши билан боғландингми? Сенга хиёнат этган кишига инсоф қилдингми? Сендан аразлаган кишига гапирдингми? Фарзандингга тарбия бердингми? Қўшнингни рози қилдингми? Олимлардан дининг ва дунёнгга боғлиқ ишлар хусусида сўрадингми?

Албатта, Мен сизларнинг на суратларингизга, на чиройларингизга қарайман. Балки қалбларингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатларингиздан рози бўламан».

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

 
Мавзуга оид мақолалар
27 май куни Қозонда ҳар йили ўтказиладиган V Республика ифторлиги бўлиб ўтади. Минглаб диндорлар, кўп болали давоми...

11:33 / 13.04.2017 4234
Ислом дини бешта рукн устига барпо қилинган. Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу давоми...

20:16 / 06.12.2019 3762
Муқаддас Рамазон ойи кириб келди. Рўзадорлар бу ойда Аллоҳнинг раҳматига эришиш учун сабр билан рўза давоми...

10:47 / 07.03.2017 7411
Мубоҳ. Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. давоми...

12:31 / 21.04.2017 5327