Пайғамбарим (саллолоҳу алайҳи васаллам)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Етим бошин силаган

Умматим деб йиғлаган

Қалби ором билмаган

Оламлар пайғамбари

Сифатлари айтса кам

Дину иймонда маҳкам

Қанийди қўшни бўлсам,

Икки олам сарвари

Шукр, Равзангиз кўрдим

Беҳишт кезгандай юрдим

Руғимни ташлаб келдим

Икки олам сарвари

Таърифлашга тил ожиз

Меҳр тўла дил ожиз

Титрар юрак, қўл ожиз

Икки олам сарвари

Кўзим қароғидасиз

Қалбим ардоғидасиз

Мўминлар қалбидасиз

Икки олам сарвари,

Оламлар пайғамбари.

Матлуба ҳожи ая

Жуманазар қизи

"Азизларимга"китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон инсон учун жуфт сифатида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшироқ, мукаммалроқ намуна йўқ. давоми...

10:56 / 02.03.2017 9541
1975 йили туғилганман. Қишда. Биринчи фарзанд бўлганим учун буни эслашга қарор қилдим. Негалигини эса мақола давоми...

20:46 / 11.03.2017 5739
embedhttpswww.youtube.comwatchvHNL9UDQy1UEembed

18:46 / 13.08.2018 6060