“MUSLIMAAT.UZ” АЁЛ-ҚИЗЛАР САЙТИДА АЖОЙИБ МАВЛИД ТАДБИРИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 2 декабрь 2018 йил санасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималари томонидан “Набийга салавот айтинг!” номли мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг завжалари, Имоил Муҳаммад Юсуф ва Одинахон Муҳаммад Содиқнинг оналари Фотимахон ая Исмоил Махдум қизлари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси аёллар билан ишлаш бўлими ходималари Марямхон Абдуллаева ва Мунирахон Абубакирова, Тошкент Ислом институтидан Зилолахон Суярова, "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти катта мударрисаси Пошшахон Эшонхон қизи, шунингдек, “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималарининг яқинлари ва бошқа ҳурматли меҳмонлар ташриф буюришди. Мавлид тадбири, анъанага кўра, “2018 йил – Республика Қуръон мусобақаси” ҳифз йўналиши совриндори Барно Абдуазимова томонидан Қуръон тиловати билан очиб берилди.  Гўзал дуодан сўнг сайт ходимлари ижросидаги Имом Жаъфар Барзанжийнинг мавлид асарларидан намуналар ҳам араб тилида, ҳам ўзбек тилида тингланди. Кейин эса болалар қалбига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларини қандай экиш ҳақида ҳикоя қилувчи видео-ролик йиғилганларга тақдим этилди. Меҳмонлар билан уюштирилган саодат асрига оид воқеликларни ифодаловчи савол-жавоблар, табиийки, ҳаммани янада жонлантирди ҳамда билимлар даражаси ошишига ҳисса қўшди. Сўнг Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб “Табассум” номли дил кечинмаларига ишланган видео-ролик яна бир бор томошабинларга бу ажиб суннатнинг нақадар қадри улуғлигини билдирди. Мавлид ойи муносабати билан “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Bintu Sodiq” саҳифаси ва телеграм каналларида ҳамда “muslimaat.uz” сайти, муслималар форумида ўтказилган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш учун сўз навбати масъуллар Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф ҳамда Оишахон Ҳусановаларга берилди. Совғаларни ғолибаларга Фотимахон ая Исмоил Махдум қизлари топширдилар. Кейин даврага “muslimaat.uz” сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ таклиф қилинди. Олиманинг дил сўзлари йиғилганларни тўлқинлантирди ва кўзларни намлантирди. “muslimaat.uz” сайтининг жажжи қизчалари ва ходималари томонидан ижро этилган салавоту нашидлар тадбирга янада файз қўшди. Йиғилганлар тадбирдан кўтаринки кайфият ва кичик совғалар билан уйларига қайтдилар.

[gallery columns="2" link="file" size="medium" ids="33919,33920,33921,33923,33924,33925,33926,33927,33928,33929"]

 

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
 Вақтдан унумли фойдаланиш Ҳозирда кўпчилигимиз куннинг бебаракалигидан шикоят қиламиз. Ишларимиз ва давоми...

13:32 / 19.02.2017 7157
Қуръони каримни ўқиб, қалбингиз эриган, Аллоҳнинг каломини ҳақиқатда ичичингиздан ҳис қилган онларингизни давоми...

15:56 / 25.04.2019 3057
Тошкент шаҳрининг Осиё ресторанидаги Қуръон мусобақаси жуда чиройли шукуҳ билан ўз якунига етди. Аввал давоми...

11:28 / 14.02.2018 3220
Истамбул кўчаларида фақатгина аёллар учун фаолият юритадиган пушти рангли автобусметробуслар қатнаши давоми...

03:06 / 28.11.2016 3021