«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 7-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб

  1. У зот Оламларга Раҳмат Пайғамбар эдилар. Шундай бўлмаганларида бизлар Ҳақни билмай, жоҳилият замони ичра қолармидик, деб ўйлайман. Алҳамдулиллаҳ, ҳаётимиз фаровон, қалбимизда Аллоҳнинг ва Унинг расулининг муҳаббати мавжуд. Буларнинг ҳаммаси Расулуллоҳнинг шарофатларидан.
  2. У зот мусулмонларга чинакамига ўрнак эдилар. У зотнинг суннатларига амал қилиб юрибмиз, шу сабаб ҳаётимизда тартиб бор. Расулуллоҳ ўз ҳаётлари мобайнида ҳам ота, ҳам бобо, ҳам қайнота, ҳам куёв ҳамда дўстликнинг юксак маданиятини кўрсатдилар.
  3. 3. Сарвари коинот охиратда шафоатчи бўладилар. Шундан кўнглимиз тўқ. У зотнинг барокатидан бизни бошқа пайғамбарлар ҳам шафоат қиладилар.
  4. Расулуллоҳ алайҳиссалом – биринчи муаллим. Устозларнинг аввали шу зот эдилар. Барокатларидан шунча илмни бутун башарият олишга муваффақ бўлди.
  5. Расулуллоҳ – одил Подшоҳ. Давлатни шундай бошқардиларки, фуқаролари у зотдан рози бўлдилар. Ҳозиргача ва қиёматгача кўп раҳбарлар ибрат оладилар.
  6. Узр, сабабларнинг ҳаммасини алоҳида кўрсатолмайман. Қалбимда Расулуллоҳга бўлган ҳис-туйғуларим бисёр – ёзсам, айтсам тугамайди. Мен қисқача ҳаммасини ифода этолмайман.
  7. Ёшлигимда уйдагилар, асосан аёллар йиғилишиб, ҳар йили Мавлиди шариф ўқишарди. Улғайгач, унинг нима эканин билдим, алҳамдулиллаҳ. Йилда икки пайти Рамазон ва Рабиъул аввал ойларининг кириб келганидан кўзимга ёш олиб хурсанд бўламан. Ойим менга намоз ўқишни ҳамда салавоти шарифни ўргатганлар. Ҳозир салавоти шариф айтиш ҳаётимнинг ажралмас қисмидек бўлиб қолган. Аллоҳ хоҳласа, ҳар йили Рабиуъл аввал ойи келганида уйимизда Мавлиди Шариф ташкил қилиб, гўзал нашидаю салавотлар айтишиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломни эслаб, саломлар йўллаш орқали яқинларим, қишлоқдошларим қалбида ҳам у зотга нисбатан муҳаббат пайдо килишни жуда-жуда хоҳлайман. У зотнинг тушларимга киришларини намозларда Аллоҳдан сўрайман. Биз нимаики қилсак, ўз умматининг энг сўнгги дуоларида ҳам унутмаган у зот алайҳиссалом учун барибир кам...

Аллоҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломдан рози бўлсин!

Акмал Уралов

Мавзуга оид мақолалар
Бугун «Ҳилолнашр» нашриётматбаасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» ҳамда давоми...

09:47 / 16.02.2017 4438
Муҳтарама синглим Сиз буюк ойда турганингизни ҳис этмоқдасиз, лекин бу ойни бошқа ойлардан ажратиб турувчи давоми...

16:24 / 06.03.2017 4666
embedhttpswww.youtube.comwatchvyfcbrwIKlrIfeatureyoutu.beembed «Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова давоми...

17:18 / 27.05.2018 2103
Мўмин мўминни куфрда айбламас          Ислом тарихида «такфир» тушунчаси ҳалифа Али розияллоҳу анҳу давоми...

12:46 / 15.03.2017 4435