«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 10-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизнинг оилада Мавлид 

Ассалому алайкум ҳурматли муслимаат уз жамоаси! Шундай имкон берганинглар учун Сизлардан миннатдорман! Тўғрисини айтсам, илгари бу улуғ кунларнинг қадрини билмаганман. Аммо янги йил деса, ухламай тайёргарлик кўрардим. Аллоҳимга беҳисоб шукр, қалбимга ҳидоят нурларини сочди. Мавлиди шариф, Рамазон кириб келишини интизор кутадиган бўлдим. “Оналар мадрасадир”, деб бежиз айтишмаган экан. Оилада онанинг таъсири катта бўларкан болаларга. Аллоҳга шукр, ислоҳ қилганига шукр! Мавлид кириб келишини болаларимизга хурсандчилик билан эълон қиламиз. Ҳар куни Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан битта бўлсаям айтиб, тушунтираман. Ҳар кеча қўлларига тасбеҳ бериб: “Қани болалар, Расуллуллоҳга салом айтамиз!” дейман. Кўп айтганга ширинлик берамиз. Уйимизни биргаликда безатамиз, “Марҳабо мавлид ойи!” деган ёзувларни болалар билан қирқиб ёпиштирамиз. Рабиъул-аввалнинг 12-санасида жудаям гўзал дастурхон безатамиз (шўрва ва қовоқли таом албатта, бўлади). Яна: “Ким кўп саҳобаларни билади?” деган танлов ўтказамиз. Ғолибга пул мукофоти берамиз. Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят қилсин, ислоҳ қилсин, Сизлардан ҳам рози бўлсин! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Садия Туҳфаева

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 1 кичикроқ товуқ 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи 1 ош қошиқ томат пастаси 100 гр майда угра 1 ош қошиқ давоми...

07:51 / 26.01.2017 4013
Сизга уммат бўлмоқлик шараф Ўзининг муқаддас каломида Эй Муҳаммад Биз сизни бутун оламларга айни раҳмат давоми...

15:41 / 09.12.2017 4192
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳазрат Мир Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг таваллудларига 575 йил давоми...

11:44 / 28.02.2017 7248