Аёл киши тақинчоқларидан закот берадими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен «Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли аёли» китобидан шу жумлаларни ўқиб қолдим: «Оиша розияллоҳу анҳо Набий алайҳиссаломга чиройли кўриниш учун баъзан зийнатланиб олар эканлар... Бир куни онамиз қўлларида катта кумуш узук тақиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўриниш берадилар. Шунда ул Зот: «Нима бу, эй Оиша?» – деб сўрайдилар. Онамиз: «Буни сизга чиройли кўриниш учун тақиб олдим», – дедилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Закотини берганмисан?» – деб сўрадилар. Онамиз: «Йўқ», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу – дўзахга киришингга кифоя», – дедилар». Шуни ўқиб, тўғриси, ҳамма жойимни тер босиб кетди. Мол-мулк нисобга етса, закот берилишини ва унинг қоидаларини оз-моз биламан, лекин бунга жавоб топа олмадим. Шуни менга тушунтириб берсангиз, аёл киши ўзи тақиб юрган битта ёки ундан кўпроқ тилла буюмларга ҳам, агар улар нисобга етмаса ҳам, закот берадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

АЁЛ КИШИНИНГ ТИЛЛА ВА КУМУШ ТАҚИНЧОҚЛАРИ ЗАКОТИ Ушбу масалада уламолар ҳам, фиқҳий мазҳаблар ҳам икки тоифага бўлинишган. Биз мазҳабларни оламиз: 1. Ҳанафий мазҳаби: аёлларнинг тақинчоқларидан закот чиқарилади, деган. 2. Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари аёлларнинг одатдаги тилло ва кумуш тақинчоқларидан закот чиқариш фарз эмас, деганлар. Ҳанафийлар бошқа мазҳаб эгаларига: «Биз ҳадисга суянмоқдамиз, сизлар саҳобаларнинг асарларига суянмоқдасизлар», дейишади. Жумҳур эса: «Сиз келтираётган ҳадислар, аввало, унча кучли эмас, қолаверса, аёлларга тилло-кумуш тақинчоқлар ҳалол қилинишидан олдин айтилган ҳадислар, биз эса ўша дақиқ нарсаларни яхши билган саҳобийларнинг амалини далил қилиб келтирамиз», дейдилар. Сўнгра ақлий-мантиқий далилларга навбат келади. Ҳанафийлар: «Тақинчоқлар нақд пул учун кўзланган маъданлар – кумуш ва тилладан ясалади, бу маъданлардан доимо закот чиқариб келинган ва келинмоқда, шунга кўра, улардан тақинчоқ бўлганда ҳам, закот чиқарилиши керак, дейдилар. Жумҳур эса: тақинчоқлар ясалгандан кейин пуллик қобилиятини йўқотади, бу нарсалар аёлларнинг шахсий ҳожатларини чиқарадиган нарсага айланган, закот эса ўсувчи ва ўсишга қобилиятли молдан, инсоннинг ҳожатидан ташқари молдан олинади, шунинг учун аёлларнинг тилла ва кумуш тақинчоқларидан закот олинмайди, дейдилар. Эслатиб ўтишимиз керакки, бу тортишув нисоб миқдоридан ортиқ, яъни саксон беш граммдан ортиқ бўлган тақинчоқлар ҳақида кетмоқда. Демак, ҳанафий мазҳабига амал қиладиган аёллар, агар ўзларининг тилла тақинчоқлари 85 граммдан ортиқ бўлса, кумуш тақинчоқлари 595 граммдан ортиқ бўлса, улардан закот берадилар. Бунда улар тақинчоқлар қийматининг икки ярим фоизини чиқарадилар. Сиз келтирган ривоят ҳақида бизда билим йўқ. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 март куни Москвада Ислом эзгулик ва тинчлик элчиси деб номланган Халқаро диний конференция ўз давоми...

15:59 / 28.03.2019 2219
  Ният бўлиши шарт. Закот тўғри бўлиб, закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният давоми...

13:57 / 04.06.2017 2950
embedhttpswww.youtube.comwatchv3J4jaAX5c9Ufeatureyoutu.beembed Ният Намоз ўқишни бошламоқчи бўлган киши тик ҳолда қиблага юзланган давоми...

19:54 / 18.05.2017 7341
Гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллар Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Набийимиз Муҳаммад давоми...

19:49 / 17.03.2017 5503