Шукр, хурсандчилик, миннатдорчилик кўз ёшлари....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

               Қуйида ёзилажак сатрлар бир инсоннинг бугунги кун йиғисидир. Бугун бир инсон кўз ёш тўкмоқда. Лекин ўзи учун бу кўз ёш сабабини англаши бир оз мушкулдек туюлди гўё. Зеро, одатда кўз ёшлар қўрқинч ёки армон туфайли тўкилади. Аммо бугунги йиғи бир вақтлар қўрқинч ва армон туфайли тўкилган кўз ёшларнинг ажридандир. Ҳа, бугунги кўз ёшлар шукр, хурсандчилик, миннатдорчилик кўз ёшлари эди . 2014 йилнинг 10 март куни китоб жавонида 24 йиллик умри давомида бир маротаба кўриш бахтига муяссар бўлган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) Ҳазратларининг «Ҳадис ва Ҳаёт» номли 4 донагина китобларининг соҳиби бўлган инсон, 2014 йилнинг 14 март куни Ҳазратнинг 90 га яқин китобларини қаердан олганини ўзи англай олмас эди. Чунки бу инсон яна Ҳазратининг бошқа олишга улгурмаган китобларини олиш ҳақида қайғурар, изланишлар олиб борар эди. Сотувдаги барча китоблар олинган-у, аммо бир китобни олишга озгина молиявий имконияти етмаган. У китобнинг номи «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» эди. Дастлаб 100.000 сўм деб баҳо айтилаётган ушбу китобни Чорсу бозори олдидаги китоб дўконларидан ололмаган инсон «На чора, вилоятга бориб оламан, худо хоҳласа», деб умид қилди. Вилоятига қайтганда эса 100.000 сўм пулни топиб китоб дўконига борди. Афсус, вилоятда эса бу китобнинг нархи 150.000 эди. Яна умид қилиб, энди шу пулни топиб келаман, деди. Бироқ пулни топиб келганда кеч бўлган, китоб сотилиб кетган экан. Иложсиз яна Тошкентга келиб, Чорсу бозоридаги яна ўша китоб дўконларидан излашга тушди. Ана, Худога шукур, топилди, бор экан. Энди оламан-да, мана. Ака, мана бу китобингизни беринг, нархи қанча? Наҳотки, шу китоб 200.000 сўм бўлса, аттанг, бу сафар ҳам олишга имкониятим бўлмади-да. Майли, энди 200.000 сўмга етказиб келишим керак экан пулимни. Пул топиб келди-ю, не кўз билан қарасаки, китоб йўқ...

Ҳа, у вақтдаги тўкилган кўз ёшлар ана ўша китоб энди қайтиб чиқмаса, олиш насиб қилмас эканда, деган қўрқинч ва армон туфайли тўкилган кўз ёшлар эди. Бугун бу кўзлар яна қайта намланди. Бироқ бу сафар умуман бошқача кайфият-у, бошқача тарзда. Бугунги кўз ёшлар «Урра» Ҳазратимнинг 99-китобини олдим. «Зуҳд ва Ҳаё» ни маза қилиб ўқийман, деб эмас, балки  Ҳазратимнинг 100-китоби «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси»ни олдим, бу менинг армонга айланган орзум эди, деб ҳам эмас. Бугунги бу кўз ёшлар Ҳазратимнинг ишларини уларнинг меросхўрлари, шогирдлари давом эттираётганликлари учун ушбу барча аҳли илмларга ташаккурлар айтиб, шукроналар келтириб, улар ҳақларига дуолар қилиб ўтирган бир инсоннинг кўз ёшлари эди. Бугунги кўз ёшлар шукр, хурсандчилик, миннатдорчилик кўз ёшларидир.

Мухлислардан

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 3 та тухум 1 литр сут 2 коса майиз 1 чой қошиқ чой содасиуксусда ўлдирилган 2 пиёла давоми...

19:27 / 09.12.2016 4640
 Оила қуришга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди ва энг аввал муносиб келин ахтаришга киришилади. Қандоқ давоми...

09:44 / 27.10.2016 4329
Аллоҳнинг зикри  улуғ фазилат бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор давоми...

19:21 / 14.12.2016 11671
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда давоми...

16:17 / 18.11.2016 3411