Тенгдошлар даврасида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтиш ёшидаги қизлар учун «ҳамма билан бир хил» бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун ўсмир қизингиз унинг атрофидаги дугоналари каби кийинган бўлишига, бошқа зарурий  нарсалари ҳам мавжудлигига аҳамият беринг. Бу жуда ҳам муҳим: чунки айни шу ёшда «ҳеч нимаси йўқлар»нинг устидан кулишади ва калака қилишади. Бу эса унинг руҳиятига кескин таъсир кўрсатади. Агар қизингизнинг тишлари, териси ёки сочи билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, буни эътиборсиз қолдирманг. У инсонлар билан мулоқотдан ўзини олиб қочадиган, ўзининг ҳолатидан уяладиган бўлиб қолади. Ўз қобиғига ўралиб қолган ўсмирларга нисбатан эса тенгдошлари орасида  муносабат жуда салбий эканлигини ҳамма билади. Қизингизнинг спортга бўлган муносабатини рағбатлантириб туринг. Уни гимнастика, сузиш каби машғулотларга боришидан қайтарманг. Фақат она сифатида қизингиз билан биринчи машғулотларга бирга бориб, улар сизнинг диний ва миллий қадриятларингизга қарши тарзда ўтказилмаётганлигига ўзингиз гувоҳ бўлинг. Шунингдек, унинг мактаб, лицей ва коллежларда ўтказиладиган турли тадбирлар, танловлар, фан олимпиадаларида фаол қатнашишига ёрдамчи бўлинг. Агар ота-оналар ўз фарзандлари олдида ҳурмат-эътибор қозонган бўлсалар,  ўтиш ёшидаги тарбия даврида катта муаммоларга дуч келишмайди. Бироқ авваллари у билан шунчаки суҳбатлашишга ҳам вақт топа олмаган бўлсангиз, энди у сизни ўзига яқин йўлатмайди. Агар қизингиз сизга ўзининг «даҳшатли сири»ни очган бўлса, уни сақланг. Ҳеч кимга айтманг. Шунда қизингиз олдида ишончли инсон сифатида гавдаланасиз. Келажакда эса у сизга бундан-да каттароқ сирларини ишонади.

Баъзи ота оналар учун: айрим ҳолатларда у қадар ҳам ташқи кўриниши мақтовга сазовор бўлмаган, камига аълочилик даъвосидан узоқ қизларни кўрамизки, улар ниҳоятда ўзларини катта олишади. Манманлик уларда жуда баланд даражага кўтарилган. Шунинг учун фарзандингизни ҳаддан зиёд мақтаманг. Бундай қизлар тез хафа бўладиган, салга нолийдиган, ҳақиқий ҳаётни хаёлдан ажрата олмайдиган бўладилар. Устига устак, атрофдаги инсонлар уларга нисбатан ижобий муносабатда бўлмасликлари аниқ.

Шунингдек, айни ҳолатнинг аксини ҳам қилмаган маъқул. Яъни ҳар бир керак-керакмас ҳолатда қизингизни урушаверманг, уни камситиб, уялтирманг. Унинг ташқи кўриниши ва ўқишдаги камчиликларини юзига солаверманг. Бу ҳолатда сиз ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини айблайверадиган жабрдийдани тарбиялайсиз. Келажакда у барча муаммоларнинг сабабчиси ўзимман деб, ўзини сиқишдан нарига ўтолмайди. Келажакка очиқ кўз билан боқолмайдиган, ўзига нисбатан ҳурматни талаб қила олмайдиган, ишлаганига лойиқ даражада ойлик сўролмайдиган, илк меҳр кўрсатган қарама- қарши жинс вакилини ўзига идеал деб биладиган бўлиб қолади.

Бу ёшда қизларга дўстона муносабатда бўлиб, ўзини қандай тутиш лозимлиги тўғрисида маслаҳатлар бериш ва намуналарни тавсия қилиш билан чекланиш лозим. Уни мажбурлаш асло мумкин эмас.

Умму Муҳаммад Билол

Мавзуга оид мақолалар
Туркия касалхоналарининг бирида жарроҳ  бўлиб ишловчи асли венесуелалик Женнифер Гомес Поррас тантанали давоми...

14:29 / 04.03.2017 4306
Ойижон, мени ҳам саҳарликка уйғотинг, мен ҳам сизлар билан рўза тутаман, деди Фазлиддин онасига. Ҳали давоми...

22:43 / 06.03.2017 4914
Қуёшнинг ботгани, шом намози вақти киргани аниқ бўлса, тезлик билан ифтор қилиш лозим. Узрсиз уни ортга суриш давоми...

19:34 / 25.12.2016 3032
Даъват ошкор этилганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига келган динга икки йилу уч ой давоми...

08:14 / 21.01.2017 3139