Хайрлиси бўлсин!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ишни бошлашдан, қарор қилишдан аввал, бирор ҳодиса олдидан "Хайрлиси бўлсин" дейиш мўмин-мусулмон кишининг чиройли ва муҳим хислатларидан бири. Бу сўзларни айтган мўмин: "Ўзим истаган нарса эмас, балки мен учун хайрлиси бўлсин", дея Аллоҳнинг тақдирига рози бўлади. Ўзимиз учун натижаси мавҳум ишни бошлашдан олдин хайрли якунга умид боғлаймиз. Тижорат ишида кўпроқ фойда олишни, оила қуриш арафасида турганларнинг турмуши хайрли бўлишини, шифокор ёки касалхонага борар эканмиз, дардимизга шифо топишни истаймиз. Хуллас, нима иш қилсак ҳам, хаёлимизда бир фикр, кўнглимизда бир истак бўлади. Фақат хақиқий мўминнинг бундай вақтда қилган дуоси "Истаганимни бер" эмас, "Мен учун хайрли бўлганини насиб қил" дейиш билан Аллоҳнинг қазоий қадарига иймон келтиради. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "...Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар" (Бақара, 216). Оятдаги ифода жуда аниқ ва равшан баён этилган. Инсон онги ўз ҳаёти билан боғлиқ ҳодисаларни олдиндан кўра олишдан чегараланган. Келгусида ўзини нималар кутаётганини билмаган инсон ана шу чегараланган онги билан ўзича тахминий қарорлар қабул қилади. Баъзан ишларимиз юришганида, тижоратимиздан кўп фойда олганимизда ёки касалликдан соғайганимизда қароримиз яхшиликка бўлганида ишонамиз. Ваҳоланки, бу ишлар оқибатда бизга қай даражада хайрли бўлганини билмаймиз ҳам. Яъни, юришаётган ишлари кишини нотўғри йўлга бошлаётган бўлиши, охир-оқибат балога йўлиқтириши ҳам мумкин. Баъзан бизга чиройли кўринган нарсалар сўнгги паллада ёмонликка, аксинча, оғир туюлган юмушлар яхши якунга олиб келади. Табиий, масаланинг охиратга боғлиқ жиҳатлари бор ва энг муҳими ҳам шу. Биз учун бу дунёда мусибат бўлган нарса охират диёрида эгасини олий мақомларга мушарраф қилиши мумкин.
«Ҳидоят» журналидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 0,5 кг ёғсиз қийма 3 та пиёз 2 та қизил сабзи 14 та буханка нон 3 та тухум Ўсимлик ёғи 100 гр давоми...

12:56 / 29.11.2016 4363
.Ва Унинг оятбелгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва давоми...

22:58 / 16.07.2023 2158
  Муфсассал иймон Маъноси Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират давоми...

11:14 / 27.04.2017 15337
Туркия мусулмонлари диндош биродарлариниРамазон ойида нафақат ебичишдан тийилиш, балки виртуал рўза давоми...

18:33 / 19.05.2018 3875