Болам нега ўғирлик қилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги пайтда кўпчилик ота-оналарни қийнаётган ва илм аҳлига савол билан мурожаат қилаётган муаммоларнинг кўпчилигини мана шу мавзу эгаллаб келмоқда. Бу саволга жавоб беришдан олдин бир ривоятни келтириб ўтмоқни лозим топдик.

Кунларнинг бирида бир эр ва хотин улуғ ҳакимлардан бирининг олдига яқинда дунёга келган чақалоқни олиб келиб, донишманддан болага қандай тарбия бермоқлик ҳақида сўраганларида, донишманд: «Афсус, бир оз кеч қолибсизлар», деб жавоб қилади.

Дарҳақиқат, бола тарбиясини она қорнидаёқ, балки ундан ҳам эртароқ бошламоқ лозим. Эр киши ўзига муносиб, гўзал исломий тарбия кўрган аёлга уйланишлиги, ўз навбатида қиз ҳам Ислом арконларига тўла амал қиладиган, тақво йўлини тутган йигитга жуфти-ҳалол бўлмоғи муҳимдирки, келажакда улардан бўладиган фарзандлар Ислом йўлида хизмат қиладиган, тақводор, омонатдор, ҳалол инсонлар бўлишсин. Бугунда исломий оилаларда ҳам муаммолар бир талай. Бунинг сабаби маълум. Оилада ҳамма намоз ўқийди, рўза тутади ва ҳоказо. Ақида, тавҳид, ҳалол, ҳаром тушунчалари эса болаларга ўргатилмайди. Аксарияти узоғи билан «Муаллими соний»дан бошқа нарсани билишмайди. Яқинда исломий оилада ўсиб келаётган бир болага савол бердим:«Тавҳид неча қисмга бўлинади? У бу саволдан довдираб қолди, жавоб бера олмади. Кейин тавҳидни ўзи нима?» дедим. У яна жим. Кейин билдимки, тавҳидни ўзи нима эканлигини билмайдиган боладан унинг асосларини сўраётган эканман.

«Болам ҳар куни пул ўғирлаяпти». Бу сўзлар тез-тез қулоғимизга чалинадиган бўлиб қолди. Нима қилиш керак? Ота-оналар бу саволни ўзларига бериб, бир ўйлаб кўрсинлар. Ким бунга сабабчи?

Болада бундай нарсалар содир бўлишидан аввалроқ оилада диний тарбия ва насиҳатларни амалга ошириш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин – насиҳатдир», деганлар. Модомики, бола ўғирлик қилаётган экан, аввало, унинг сабабини билмоқ керак. Кейин эса«сен ўғрисан» деб қаттиқ нафсониятига тегмасдан мулойимлик билан сиртдан насиҳат қилиш керак. Ўғирликнинг қанчалик гуноҳ эканлигини ҳар насиҳат қилганда сўз орасига қўшиб кетиш керак. Бунинг мисоли «Қизим, сенга айтаман – келиним, сен эшит»га ўхшасин. Болам ҳали ёш, катта бўлса, тўғриланиб кетар, дейиш керак эмас. Қуръони каримда Аллоҳ таоло Луқмони ҳакимни ўғлига қилган насиҳатини баён қилади: «Эй, ўғилчам! Шубҳа йўқки, агар хантал уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда, ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро Аллоҳ лутфли ва огоҳ Зотдир» (Луқмон сураси 16-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга, бутун дунё ота-оналарига ибрат бўладиган: «Қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса ҳам, қўлини кесардим», деган маънодаги сўзни айтганлар.

Муҳтарам ота-оналар! Сиз ҳам фарзандингизга Пайғамбаримиз cоллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ўғирликнинг ёмонлиги ҳақидаги ҳадисларни, шариатда унинг ҳукмларини ва шу мавзудаги қизиқарли, ибратли ривоятларни топиб, гапириб беринг. Аудио ва видео материаллардан фойдаланинг. Иншааллоҳ, фойдадан холи бўлмайди. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

 
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Москва Ислом университетида фиқҳ бўйича мусбоқа ўтказилиб, унда университетнинг барча истаган давоми...

18:52 / 21.12.2016 3021
Эски жинси ижод учун ажойиб материал ҳисобланади. Масалан, ундан чойнак ушлагич енгча ёки юқоридаги ажойиб давоми...

11:42 / 01.11.2016 8740
РАЖАБ ОЙИДАГИ АСЛИ ЙЎҚ АМАЛЛАРИшдан қайтаётиб бозорга кирдим, уйга йўлйўлакай бозорлик қилдим. Шом пайтига давоми...

07:00 / 09.03.2020 10164
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. давоми...

11:48 / 29.11.2016 10258