Ҳаж амаллари давомида кўра бошлаган аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Деярли етти йил аввал кўз нурини йўқотган Суданлик кекса аёлнинг айтишича, у Саудия Арабистонига ҳаж амалларини бажариш учун келиб, бир неча кундан сўнг кўра бошлаган. Фотима Ал Малхининг сўзларига қараганда, ватанида қилинган бир нечта жарроҳликлар унга ёрдам бера олмаган, шунга қарамай, у кўриш қобилиятининг қайтишига бўлган умидини йўқотмаган. «Мен Саудия Арабистонига ҳажга борганимда яна кўра олишимга умид қилгандим», дейди у.«Мен масжидда бир неча кунимни ўтказдим. Яратганга дуо қилиб саломатлигимни сўрадим», деб сўзлайди у Саудиянинг «Okza» кундалик нашрига. «Мўъжиза рўй берди: мен катта масжиднинг бурчагида ўтиргандим. Бирдан кўз олдимдаги қоронғулик ғойиб бўлди ва мен кўра бошладим! Нима бўлаётгани (бўлаётган ишлар)га ишонгим келмасди. Охирги етти йил ичида илк бор ўғлимни кўришга мушарраф бўлдим. Энди мен бошқаларнинг ёрдамисиз ҳам ҳаракатлана оламан».
«islam today.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchvrTRtmIUEE3Yampfeatureyoutu.be

14:32 / 20.12.2018 3367
Қумликлар орасида 160 гектар майдонга эга бўлган улкан қурилиш лойиҳалаштирилмоқда ва Британия ва Дания давоми...

10:42 / 24.01.2017 3822
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар «Ўнкунлик давоми...

22:04 / 01.01.2017 4197
gallery linkfile sizemedium ids27440,27441,27442 Учрашув Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ давоми...

22:24 / 05.04.2017 7325