Улкан тоғ қулади – осмон қулади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳидоят томини кўтариб турғон Чўнг аркон қулади – айвон қулади. Йўқ, аркон демангиз, демангиз айвон, Улкан тоғ қулади – осмон қулади. Наҳотки, Аллоҳим нафас уфурғон Муаззам паймона бир кун тўлади?! Наҳотки, жон қадар ифорли райҳон Бир оддий хас каби бу кун сўлади?! Наҳотки «ҳилол ой»– буким ярим ой  «Тўлин ой» бўлади, тўлиб қолади?! Қаро тун бағрига бахш этиб зиё Сўнг замин ортига ўзни олади? Бугун аҳли мўмин йиғлайди юм-юм, Шамоллар дарбадар бўлиб елади. Бўғизда «харсангтош» – ютолмас халқум, Наҳот «тош» шунчалар қаттиқ бўлади?! Асрлар қаъридан келар бир нидо: «Бундай зот минг йилда бир бор келади. Ёзуқда борини айлагач бажо, Боқийликка томон рихлат қилади». Ҳидоят томини кўтариб турғон  Чўнг аркон қулади – айвон қулади. Йўқ, аркон демангиз, демангиз айвон, Улкан тоғ қулади – осмон қулади...

Исроил Субҳоний

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанди аржуманди давоми...

23:04 / 02.02.2017 10446
 Эй иймон келтирганлар Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг давоми...

13:00 / 04.09.2018 5560
Тошкент Давлат Тиббиёт Институти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Кардиология давоми...

20:59 / 28.02.2017 7401