Қори ва қориялар мусобақаси Францияда ўтказилиши кутилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Декабрь ойида Францияда қори ва қориялар мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. «Abna.co» нинг хабар беришича, мусобақа «Дар-ал- атария» Ислом нашриёти томонидан ташкил қилинади. Қуръон мусобақасининг илк босқичи қироат, ўнтагача сурани ёдлаш, ўттизинчи порани ёдлаш, беш порани ёдлаш, ўн беш порани ёдлаш, Қуръони каримнинг ярмини ва тўлиқ ёдлашдан иборат номинацияларда ўтказилади. Париж ва шаҳар атрофида турувчи мусулмонлар қатнашиш учун ўз аризаларини бевосита Парижнинг марказий масжидига топширишлари мумкин. Бошқа шаҳарда турувчилар эса интернет орқали ёзилишлари мумкин. Аризалар топшириш муддати 31 декабргача. Саралаш мусобақасининг якуний босқичлари ноябрь ойининг охири, декабрь ойининг бошларида Париж масжидларининг бирида бўлиб ўтади. Ҳар бир номинация ғолиблари ҳаж ва умра зиёратларига йўлланма билан тақдирланадилар.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvwBKEFcyZ79sembed

15:56 / 10.07.2017 5060
httpswww.youtube.comwatchvTli0yJUAvSQ

11:31 / 06.03.2019 4306
  Мен ҳар доим ўз ҳаётимда Худонинг борлигини ҳис қилиб яшаганман. Аниқ билардимки, бизни яратган одил, давоми...

18:45 / 12.02.2017 7577
 Қиролича Елизаветанинг ўғли, Британиянинг 65 ёшлик тахт вориси шаҳзода Чарлз Ташқи ишлар Вазирлиги давоми...

16:38 / 22.01.2017 4679