«Бахтиёр оила» китоби орқали танигандим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Ассалому алайкум. Аввало бундай оғир мусибат юзасидан Ҳазратнинг оила аъзоларига ўз таъзиямни қабул қилишларини сўраган ҳолда, уларга Аллоҳдан гўзал сабр сўраб қоламан. Ҳазратнинг вафотлари барчамиз учун ҳам жуда катта йўқотиш бўлди.

Бу инсонни таниганимга атиги 4 йилгина бўлганди. 2011 йил декабрь ойида бир курсдошим менга Ҳазратнинг «Бахтиёр оила» китобларини ўқишимни тавсия қилди. Дўконга кириб, расталар орасидан ўтар эканман, бу китобни тополмай, қолмабди-да, деб афсусланиб турган пайтим онамнинг «Мана ўша китоб» деб эшик ёнидаги растада  турган китобни кўрсатганлари ҳали ҳануз ёдимда.

Шу китоб орқали мен  Ҳазратни танидим. Ҳозирда ҳам яқинларим учун ва умуман ҳадя учун энг яхшиси бу Ҳазратнинг китоблари деб биламан. Кейинчалик «islom.uz»  сайтидан фойдаланишни бошладим. Айниқса, «savollar.islom.uz» сайтидан жуда кўп билмаганларимни ўргандим, тополмаганларимга Ҳазратдан жавобларини олдим. Ҳазратга ёзган бирор саволим жавобсиз қолмаган. Бу улуғ зот билан юзма-юз кўришиш, дуоларини олиш насиб этмаган бўлса-да,  «savollar.islom.uz» орқали дуоларини олиш, мулоқотда бўлиш ва энг асосийси, бу инсон билан замондош бўлиш насиб этгани учун ҳам Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Ушбу савол-жавоб рукнини ўқиш орқали  ўзимиз учун тенгсиз илмга эга бўлганимиз шубҳасиз. Ишлаб юрган кезларим Рамазон ойи кирди ва хонадошим билан кераксиз амалларни тарк этиб, ажру мукофот илинжида имкон қадар вақтдан унумли фойдаланишга келишдик. Хонадошим шариатдан унча хабарлари бўлмаса-да,  мен у кишига Ҳазратни танитишга ҳаракат қилдим. Имкон қадар бу улуғ ойда «savollar.islom.uz» даги савол-жавобларни ўқиб, уларга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Ва бунинг натижасини кўрдим.

Аввало, ушбу савол-жавоб рукни орқали олам-олам илмга эга бўлишимиз учун меҳнатларини аямай  кўрсатган фидокорликларини Аллоҳ таоло муносиб мукофотласин. Бир нарсани айтишни жоиз деб билдим. Ҳаётларининг сўнги лаҳзаларини спорт майдонида ўтказганларини эшитиб,  мен жуда ҳайратландим. Субҳаналлоҳ, бу инсоннинг вақтлари жуда зиқ бўлса-да,  спорт билан шуғулланишга ҳам вақт ажратар эканлар. Биз-чи? Биз «вақтим йўқ» деймиз-у, вақтимизни бекорга сарфлаймиз. Аслида ҳам шундаймикин, азиз диндошлар?! Ҳазрат вафот этганларига ҳали кўп бўлмади, аммо мен уларни жуда соғиндим.

 Вафотларидан бир неча кун олдин мен жуда ёмон туш – усти оппоқ мато билан ёпилган тобутни кўрган эдим.  Бу бехосият тушни кўришим мени қаттиқ хавотирга солганди. 11 март куни ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифамга кирсам, Ҳазратнинг вафотлари хақида ёзилганини кўрдим, аммо ишонмадим. «Islom.uz» га кирсам, у ерда ҳам худди шу нарса ёзилган эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тушимда  аён берган экан-да. Эҳ, афсус. Шундан бери бир неча бор тушларимга ҳам кирдилар.

 Бир кун тушимда катта-катта оқ тутдан қилинган мураббони кўрдим ва Ҳазрат айнан ана шундай мураббони ёқтиришларини кўрибман. Бундай нурли чеҳра соҳиби бўлмиш Ҳазратимизни энди тушларимизда бўлса ҳам кўришга муштоқмиз . Сизни жуда соғиндим Ҳазрат!

      Илоҳим, бу дунёда имкон қадар Хақни танитиш йўлида қилган солиҳ амалларини,  кўплаб илм эгаларини етиштириш борасида қилган холисона меҳнатларининг ажру-мукофотини бекаму-кўст олишни, бизларга улар билан Фирдавсу Аълода юз кўришишни насибу рўзи айласин.

Илоҳим, Ҳазратимизнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин! Бизларга уларнинг берган илмларини янада мукаммал даражасига етказиш, уларга муносиб ворис бўлиш борасида, фойдали илм олиш борасида матонат ва сабр ато айласин.

Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Нигора Холиқова

Мавзуга оид мақолалар
Имом Муҳаммад Ғаззолий билан Аҳмад Ғаззолий акаука бўлганлар. Ёшлик чоғларида оталаридан етим қолиб, давоми...

20:55 / 01.03.2020 4100
Яқинда тошкентлик бир қариндошимиз қўшнисининг додфарёд қилиб йиғлаётганини айтиб қолди. Айтишича, унинг давоми...

20:41 / 14.10.2016 4668
ВА САБРЛИЛАРГА БАШОРАТ БЕР....Албатта, сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга давоми...

03:45 / 24.03.2020 4224
Бахт Аллоҳ таоло тарафидан бериладиган совға бўлиб, уни хоҳлаганига тортиқ қилади ва хоҳлаганидан тортиб давоми...

21:45 / 09.10.2023 1117