Натальянинг мактуби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

 Яқиндагина ишдан қайтдим ва бир-икки сатр бўлса-да ёзишга қарор қилдим. Кеча ёзадиган аҳволда эмас эдим. Ишдан кайтиб, ҳаттоки компьютерни ёқмадим. Шайхимизнинг ҳақларига дуо қилдим! Ҳаммамизнинг ҳаққимизга дуо қилдим!

 Кейин ухлашга ҳаракат қилдим-у, лекин бунинг уддасидан чиқишим қийин бўлди. Мусулмонлар қаттиқ мусибатга дучор бўлдилар ва надомат чекмоқдалар. Ҳеч бир сўз, ҳеч бир туйғу бугунги бизнинг ҳиссиётларимизни ифодалаб беролмайди. Аммо қанчалик қийин ва аламли бўлмасин, менимча,  Парвардигори олам кўрсатган йўлда, Шайхимизнинг улуғ хотираларини сақлаган ҳолда давом этишимиз керак.

У кишининг ёзиб қолдирган китобларини ўқиб, ўрганиб, қолганларга тушунарли бўладиган ҳолда таржима қилиб етказишимиз даркор. Токи иложи борича кўпроқ одамлар бундан манфаат олсинлар, эътиқодларини мустаҳкамласинлар. Чунки бизнинг эътиқодимиз бугунги кунда камайиб бораётган кўнгил  хотиржамлигини таъминловчи асосдир. Ўйлайманки, бу бизнинг Яратувчимизга қилган шукронамиз ва Шайхимиз ҳақларига қилган илтижойимиз бўлади!

 Биламан, ҳозир ҳаммамизни қўрқув ҳамда алам қамраб олган. Мен фақатгина руҳан тушкунликка тушмасликка ва аксинча, ўзимга ўзим далда беришга ҳаракат қиляпман. Токи муҳтарам Устозимизнинг улкан меҳнатлари нафақат ўзимизга фойдали бўлиб қолмасдан, балки шахсан намуна бўлиб, мусулмонлар – тинчликсевар, раҳимдил, самимий, Яратгувчини севувчи ҳамда Унинг учун бу дунёни севувчи инсонлар эканларини кўрсатишдир!

Сиз ёзинг! Мен эса қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман ва ишонаманки, бу бир тарафлама эмас. Тинчлик, яхшилик ҳамда соғлик-саломатлик доимий ҳамроҳингиз бўлсин. 

Сиз ва яқинларингизга ҳурмат ила Наталья.

 

 

   
Мавзуга оид мақолалар
Асаларилардан ўрганишимиз мумкин бўлган 6 ҳаётий сабоқ. Аллоҳ таолонинг ожиз, митти ва мўъжиз махлуқи давоми...

17:37 / 24.02.2017 9808
Қадарга бўлган ишонч ўз эгасини доимо ҳаракатда бўлишга чорлайди. У ўз фойдасини ҳаракатдан топади. Бу давоми...

15:18 / 10.11.2016 3673
Фарғона вилоятида якунига етган яна бир Қуръон мусобақаси Қўштепа тумани Муборак жоме масжидида бўлиб ўтди. давоми...

12:20 / 07.02.2018 3234
Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти  инсонпарвар ташкилотларнинг энг катталаридан ҳисобланади. У мустақил давоми...

14:06 / 27.01.2017 4429