Эй болам, дуода ҳаддингдан ошма!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг :
«Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деяётганини эшитиб қолиб: «Эй болам, Аллоҳдан жаннатга киритишини ва дўзахдан паноҳ беришини сўра! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Келажакда, албатта, ушбу умматнинг ичида покликда ва дуода ҳаддидан ошадиган қавмлар бўлажак», деганларини эшитганман, дедилар».Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган. Исломда ота-онанинг болалар тарбияси бўйича масъулиятлари жуда ҳам катта. Ота-она ўз фарзандининг ҳар бир хатти-ҳаракати шариатга мувофиқ бўлиши учун жавобгар. Бу масъулиятли вазифани аввалги мусулмонлар қойиллатиб амалга оширганлар. Мана, ўша аброрлардан бирлари Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг Аллоҳ таолога илтижо ила қилаётган дуосида суннатга бироз тўғри келмайдиган ҳолатни сезиши билан дарҳол унга тўғри йўлни кўрсатмоқдалар. Ўғлининг: «Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деб қилган дуосини ота дуода ҳаддан ошиш, деб баҳолади. Чунки мусулмон одам, энг аввало, Аллоҳдан жаннатга киришни ва дўзахдан қутулишни сўраш керак. Аллоҳ таолонинг лутфи карами билан жаннатга киргандан кейин у ернинг мартабалари бу дунёда қилинган амалларга қараб бўлаверади. Демак, фарзандларнинг тарбиясига ўта аҳамиятли бўлмоқ лозим. Ҳатто уларнинг ибодатлари ва қилаётган дуоларида ҳам нуқсон бўлмаслиги учун ҳаракат қилиш лозим экан.
Мавзуга оид мақолалар
Терроризм инсоният душмани Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой давоми...

11:53 / 29.04.2017 4435
  Бугун субҳи содиқ кирмасидан кўзларимдан уйқу ўчди. Аниқроғи, ёқимли бир шаббода этимни жунжиктирганидан давоми...

19:20 / 03.04.2018 4766
Тасаввур қилайлик, биз Нуҳ алайҳиссаломнинг умматларидан бўлсак... Ҳа, ўша даҳшатли тўфон ёдимизга келади, давоми...

12:41 / 01.02.2017 8074
Ижтимоий муаммоларимизга ойдинлик Эрнинг ўз аёлини уриши бўйсунмаслик ёки хусумат   Мусулмон эркак аёли давоми...

14:56 / 25.03.2019 5691