Нуҳнинг кемаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасаввур қилайлик, биз Нуҳ алайҳиссаломнинг умматларидан бўлсак... Ҳа, ўша даҳшатли тўфон ёдимизга келади, ҳатто тоғнинг устига чиқиб олиб ҳам, омон қолиб бўлмас тўфон...

Албатта, бу воқеани кўпчилигимиз яхши биламиз, аммо яхшироқ тасаввур қилиш учун бўлган воқеани бир эслаб ўтсак.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нуҳ алайҳиссаломни қавмларига аламли азобдан олдин огоҳлантириш учун юборди. Нуҳ алайҳиссалом қавмларини «Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар!» дея даъват қилдилар. Бунинг самарасини уларга баён қилиб бердилар. Қавмлари саркашлик қилса ҳам эртаю кеч, ошкораю махфий даъватдан тўхтамадилар. Қавм эса «Олиҳаларингизни тарк этманг» дея Аллоҳнинг Пайғамбаридан юз ўгирди.

Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳ қодир қилган ҳар ишни қилган эдилар, узоқ йиллик уринишлардан сўнг Аллоҳ насиб айлаб, бир неча киши мусулмон бўлган эди холос, қолганлардан эса умид уздилар. Шунда қавмларининг зиддига дуо айладилар, йўқса, улар оз сонли мусулмонларни ҳам йўлдан оздириши, ўзларига ўхшаган кофиру фожирларни ер юзида кўпайтиришлари мумкин эди.

Еру осмон эшиклари очилиб, мисли кўрилмаган тўфон бўлди. Нуҳ алайҳиссалом бир кема ясаган эдилар. Кемага мусулмонлар ва бир жуфтдан ҳайвонлар чиқарилди. Кофирлар ҳайвондан ҳам хор бўлиб, тўфон ичра ғарқ бўлдилар. Бу уларнинг қилган хатолари учун эди.

Энди тасаввур қилайлик: биз ўша даврнинг мусулмонларидан бўлсак ва тўфон вақти кемага чиқишга ижозат берилса, лекин биз ўз билганимизни қилиб, саркашлик қилармидик?! Йўқ, жон ҳолатда ўзимизни кемага урар эдик, албатта. Унда ҳозир нега бу ҳолатдамиз? Ахир ҳозир ҳам шундай тўфон бор-ку! Қаерда дейсизми? Унда Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқинг: «Суннат Нуҳнинг кемаси кабидир. Унга минган киши қутулади, ундан қолиб кетган киши ғарқ бўлади».

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

 

Мавзуга оид мақолалар
Ислом шиорлари, арконлари давомли бажарилаётганини, масжидлар намозхонлар билан тўлалиги, рамазонда давоми...

13:42 / 15.12.2016 3728
  Эй Қасво Қандоқ ҳам саодатлисан Сенга берилган мақом, сенга берилган шарафнинг учқуни ҳам йўқ давоми...

11:27 / 05.06.2018 3118
.Хушуъ, арабча сўз бўлиб, .қўрқиш, ўзини паст олиш, овозини пасайтириш, маъноларини англатади. Одатда бу сўз давоми...

08:06 / 07.12.2022 4412
httpswww.youtube.comwatchvrTRtmIUEE3Yampfeatureyoutu.be

14:32 / 20.12.2018 2284