Илм бойликдан афзал
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки киши саёҳат қилиб юриб, бир ғорга дуч келибди. Ичига кириб қарашса, кумуш эшик бор экан. Эшикни очиб, ичкарига киришибди. У ерда бир кумуш сандиқ бўлиб, ичи тўла кумуш танга экан. Саёҳатчилар чўнтаклари ва қўйниларини кумуш тангага тўлдиришибди. Энди кетмоқчи бўлиб туришганда нарироқда тилла эшикни кўриб қолишибди. Уни очиб киришса, тилла сандиқ бор экан. Унинг ҳам ичи тўла тилла танга экан. Кумушларни ташлаб юбориб, чўнтакларини тиллага тўлдиришибди. Энди кетмоқчи бўлиб туришганда ичкарида ёғоч эшикни кўриб қолишибди. Уни очиб киришса, ёғоч сандиқ турган экан. Сандиқни очиб қарашса, ичи тўла китоб экан. Саёҳатчилардан бири: «Китобларни бунчалик ичкарига яширишнинг нима ҳожати бор эди?! Бу сандиқ ғорнинг оғзида турса ҳам бўлар эди», деб орқасига қайта бошлабди. Иккинчи саёҳатчи эса: «Бу сандиқнинг ичкарига яширилишининг бир ҳикмати бўлса керак », деб тиллаларни тўкиб, китоблардан кўтарганича олибди. Шериги унинг қилган ишидан кулибди. Икки саёҳатчи ғордан чиқиб, уйларига кетибди ва ҳар қайсиниси ўз ҳолича яшай бошлабди.
Орадан йиллар ўтиб, тилла олиб келган одамнинг бойлигига бойлик қўшилиб, бадавлат бўлиб кетибди. Китоб олиб келган одамнинг эса болалари китобларни ўқиб, элга танилган олимлар бўлиб етишибди. Бу пайтда икки саёҳатчи кексайиб қолган экан. Тилла олиб келган одамнинг болалари отасининг бойлигини талашиб, бир-бирлари билан уришиб, ҳар томонга тарқаб, отасини ҳам унутишибди. Китоб олиб келган одамнинг болалари эса отасига миннатдорчилик билдириб, уни қариган чоғида парвариш қилишибди.
«Тарбия китоби»дан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Истиғфор ҳақида айтилган фикрларни баъзи бир кишилар нотўғри тушуниб, инсон ҳар қанча гуноҳ ишларни қилса давоми...

16:28 / 11.11.2016 6263
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоятқилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:40 / 23.03.2023 2711
Иссиқ бутербродлар МасаллиқларИнгредиенты Для 6 бутербродов нам понадобятся 6 бўлак юпқа давоми...

12:45 / 29.11.2016 4230
Масаллиқлар Хамирига 150 г «ОНА» маргарини 1 дона тухум 300 г сметана 22,5 стакан ун 1 чой қошиқ туз 1 давоми...

18:33 / 09.12.2016 5696