Тарбия унсурлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болани тўғри тарбиялаш ҳам бир санъат бўлиб, уни бола туғилишидан анча аввал бошлаш мақсадга мувофиқдир. Мазкур мақолада мен тарбия жараёнининг баъзи муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтмоқчиман.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир инсон фитратда туғилади, сўнгра ота-онаси уни яҳудий, насроний ёки мажусий қилади». Ота-она фарзандига нафақат динни, балки келажагини белгилаб берувчи кўпгина бошқа хислатларни ҳам сингдиради.

Айтиб ўтиш керакки, келажагини белгилаш деганда фақатгина унинг мактаби, университет ва касбинигина тушунилмайди. Балки бу унинг ахлоқини ташкил қилувчи, маълум маънода кейинчалик тақдирини ҳал қилувчи хулқ-атвори ва характерини ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам бола шунчаки мусулмон эмас, балки солиҳ мусулмон бўлиши учун бир қанча қоидаларга амал қилиш керак бўлади. Болага муносабат Ҳеч қандай шартларсиз қабул қилиш ва яхши кўриш. Ўз фарзандингни яхши кўрмаслик мумкин эмас, уни қисман қабул қилиб ёки яхши кўриб ҳам бўлмайди. Барча болалар ота-оналари ва атрофидаги одамлар учун севимли бўлиши керак. Биз болаларни танлаб олмаймиз, оилада фарзанд дунёга келдими, уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишимиз шарт. Агар у сизга ёқмаса, бунга у эмас, сиз айбдорсиз. Ўзингизни қандай оқлашга уринманг, бу айбингизни сиз фақат уни яхши кўриш билан юва оласиз. Хатти-ҳаракатларига муносабат Боланинг кичик ёшлариданоқ унинг қадриятлар тизими шаклланади ва бунда ота-она асосий ролни ўйнайди. Чунки айнан у нима яхши-ю, нима ёмонлигини болага тушунтиради. Ота-онанинг болага муҳаббати ҳеч қандай шартларсиз бўлиши керак, лекин кўр-кўрона эмас. Агар фарзандингиз бирор айб иш қилиб қўйса, уни жазолашга шошилманг. Унга бунинг ёмонлигини ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини оддий қилиб тушунтиринг. Албатта, болани тезроқ тўхтатиш учун унга хотиржам тушунтириб ўтиргандан кўра, бақириб қўя қолиш осонроқ. Лекин таъкидлаб ўтганимиздек, тарбия – бу, санъат. Бошқа масъулиятли ишлар каби у ҳам ҳаракатни ва аста-секин камолотга етишни талаб қилади. Ҳеч қачон болани ҳақорат қилманг. Унинг хатти-ҳаракатини қораланг, лекин шахсиятига ўтманг. Сен ёмонсан, деманг, Сен қилган мана бу иш  ёмон, денг. Мулоқот Чуччи тилда гапириш мулоқот учун яхши танлов эмас. Ҳеч бўлмаганда уч ёшгача. Энг яхшиси, бу – ҳурмат. Унинг ёши катта бўлмаса ҳам, сиз унинг кичиккина шахсиятини кўра олишингиз керак. Ва албатта, бунга ҳурмат билан қарашингиз лозим: унинг сўровларига эътиборли бўлишингиз, қизиқишларини бефарқ қолдирмаслигингиз, у билан ўйнаб вақт ўтказишингиз ва бошқа сизларни яқинлаштирувчи ва ўзаро ишончингизни мустаҳкамловчи машғулотлар билан шуғулланишингиз керак. Дунёни таниш Болага ҳар қандай ёшда ҳақиқатни гапириш керак. Уни алдаманг. Уни алдаш билан сиз болага ёлғончи ва иккиюзламачи бўлишни ўргатасиз. Мусулмон кишининг асосий хусусиятларидан бири – бу, ҳаққонийлик. Сизнинг мусулмончангиз ҳам буни кичкина ёшлариданоқ ўргансин. Яққол намуна Болага ҳар қандай сўзлардан кўра кўпроқ амаллар таъсир қилади. Агар сиз бир нарсани қилиб, уни бошқа нарсага ўргатсангиз, ишончингиз комил бўлсин, у эшитганини эмас, кўрганини қилади. Болани яхши кўрмай туриб, унга яхши кўришни ўргатиб бўлмайди. Болани алдаб туриб унга тўғрисўз бўлишни ўргатиб бўлмайди. Ўз ваъдаларини бажармасдан туриб болага масъулиятли бўлишни ўргатиб бўлмайди. Ваъдангиз устидан чиқмасдан туриб, уни масъулиятли бўлишга ўргата олмайсиз. Ўзингизнинг қиёфангиздаги мисол – фарзандингиз учун энг яхши намунадир. Қимматбаҳо туҳфа Фарзандингизни ўйинчоқлар билан хурсанд қилишингиз, унинг соғлиги ҳақида қайғуришингиз мумкин, аммо унга сингдириш мумкин бўлган асосий кўникмалардан бири – бу, мустақилликдир. Эртами-кечми сизсиз мустақил ўз йўлини топишига тўғри келади. Лекин у қарорларини ўзи қабул қилишни ва уларга жавоб беришни аввалдан ўрганиши керак. Тўғри танлашни билиш ва бунга масъулиятни ҳис қила олиш – кучли шахсиятга хос хусусият. Бу хусусиятни бола учун ҳамма нарсани қилиб бермасдан, фақат унга ёрдам бериб, тарбиялаш мумкин. Бирор ишни мустақил ўзи бажаришига қўйиб беринг. Қолган қисмига эса меҳр билан кўмаклашиб турсангиз бўлади. Агар кучли шахсиятни тарбиялашда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, аввало, ўзингизни тарбиялашингиз керак бўлади. Зеро, ўзингда йўқ нарсани бировга ҳам бериб бўлмайди. Қуруқ гап эса қорин тўйдирмайди.

«islam today.ru» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Талоқ масаласининг бугунги кундаги долзарблиги Талоқ масаласи ҳар бир киши, оила, жамият ва давлат, бутун давоми...

17:36 / 13.03.2018 3787
Умр оқар сув каби жуда тез ўтиб кетяпти. Ўтган умримиз қайтиб келмайди. Муҳаммад ибн давоми...

21:42 / 17.02.2017 4687
Ёмғир майдалаб ёғиб турган кунларнинг бирида жума намозига ошиқар эдим. Шошилганимдан ёмғирпўш давоми...

21:00 / 04.10.2019 2932
Чеченистоннинг Грозний шаҳрида «Болалар ва ўсмирлар туризми ва экскурсияси уйи» томонидан чечен тили давоми...

15:56 / 24.01.2017 2748