Ҳамён
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадимги замонда бир ёмон табиатли савдогар бозорда айланиб юриб, ичига саккиз юз тилла танга солинган ҳамёнини йўқотиб қўйди. Ўнгга, чапга зир югуриб ҳамёнини кўрган бирорта кишини учратмади. Шунда у ким унга ҳамёнини қайтариб берса, унга юз тилла мукофот беришини эълон қилиш учун бозорга жарчи юборди. Йўқолган бу ҳамённи Вали исмли бир этикдўз топиб олганди. У ниҳоятда ҳалол инсон эди. Эгаси топилгунча, уни сақлаб қўйишга қарор қилди. Жарчининг гапи рост эканига ишонч ҳосил қилгач, тўппа-тўғри савдогарнинг олдига бориб унга ҳамённи топширди. Савдогар бахил, ёлғончи, бировга яхшиликни раво кўрмайдиган ярамас одам эди. У йўқолган бойлигининг топилганига қанчалик хурсанд бўлмасин, буни сиртига чиқармади. Дарҳол ҳамёнини очиб санаб кўргач, бечора этикдўзга ёлғондан туҳмат қилиб, унга шундай деди: шундоқ ҳам оладиган пулингни аллақачон олиб бўлибсан!

Савдогарни ушлаб олган Вали этикдўз унга шундай дебди: «Оғзингизга қараб гапиринг, жаноб! Мен фақир кишиман, аммо ёлғончи, ўғри эмасман! Менга ваъда қилган пулингизни беролмасангиз, бу пулларни ўғирлашда мени айбламанг». Ифлос савдогар Вали этикдўзга туҳмат қилишдан тўхтамагач, иккови маҳкама (қозихона)га боришди. Икки томоннинг гапини эшитган қози савдогарнинг алдаётганлигини сезди ва уни қаттиқ жазоламоқчи бўлди. Қози ғазабини юзига чиқармай, ўз қарорини эълон қилиб деди: «Савдогар этикдўзнинг ҳамёндан юз олтин тангани олганини айтяпти, этикдўз эса ҳамёндан ҳеч нарса олмаганини айтяпти. Мен уларнинг гапларига ишонаман, икковлари ҳам рост гапиришяпти. Шунинг учун этикдўз топиб олган бу ҳамён бошқа одамники, ҳамён то эгаси чиққунича маҳкамада туриб туради». Бахил савдогар этикдўзга қилган зулмидан афсусланди, аммо энди кеч эди. Яхшиликни билмайдиган бу савдогарнинг ҳоли бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларини эслатади. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар: «Кимки одамларга (қилган яхшилиги учун) миннатдорчилик билдирмаса, (гўёки) Аллоҳга шукр қилмабди».

Термизий ривоят қилган.

Мавзуга оид мақолалар
  Экстремист лотинча сўз  бўлиб, ўта яъни ижтимоийсиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда, ўта кескин давоми...

14:31 / 07.02.2018 1873
Суҳбат ва мажлисларда бировга қўнғироқ қилиш, бировларнинг қўнғироқларини қабул қилиш одобдан эмас.Зарурат давоми...

23:06 / 06.11.2023 1536
ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ .   .          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

21:35 / 08.02.2017 4846
Самарқандда ўтказилаётган Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугунrdquo мавзусидаги давоми...

23:16 / 04.03.2020 3609