Исломда аёлнинг ҳурматланиши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим, билгинки: Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим:

 1. Албатта, башарият отаси Одамни Ўзи яратди ва унинг жуфтини ҳам сукунат топиши учун яратди. Уларнинг орасига муҳаббат ва раҳматни солди.

2. Албатта, аёллар эркакларнинг тенгдошларидир. Улар орасида фазл ўлчови Аллоҳга тақво қилиш ва амали солиҳ билан бўлади.

3. Албатта, аёл киши, худди эркак кишидек барча шаръий таклиф ва буйруқларни бажаришга масъулдир. Албатта, қудрати ва табиий имконлари даражасида.

4. Албатта, Ислом аёлнинг шахсини кўтариш учун келди. Ислом қадимда ва ҳозирда баъзи дин ва тузумларда баён қилинганидек аёлни камситадиган, уни эркаклардан пастга қўядиган ёки ифлос, шайтоний вужуд, деб таърифлайдиган жоҳилий тасаввурларни инкор этади.

5. Албатта, Ислом аёл кишининг комил инсон эканини, мустақил шахс эканини, мулкка эга бўлиш ҳаққини, ўзи эга бўлган нарсаларни эркинлик билан тасарруф қила олишини, таълим олиш ҳаққини, эътиқод ва ихтиёр эркинлигини, фикр эркинлигини, насиҳат ва амри-маъруф, наҳйи-мункар қилиш ҳаққини, ўзи хоҳлаган кишига турмушга чиқиш ҳаққини ёки хоҳламаган кишисидан ажраш ҳаққини, ўз исми, лақаби, отаси ва оиласининг исмини сақлаш ҳаққини берган.

6. Албатта, Ислом аёл кишига инсоният ҳаёти тараққиётида ижобий ва фаол қатнашиши учун ўрин берган. Унинг вазифасини насл кўпайтириш ва лаззат талабига боғлаб қўйган эмас.

7. Албатта, Ислом аёл кишининг ҳаётдаги ўрни эркакнинг ўрнига мувофиқ ва тўлдирувчидир. Бу борада ҳеч қандай хусумат, жиддият ёки талашув йўқ.

8. Албатта, Ислом эркак кишини аёл устидан раҳбар қилиб қўйиши эркак устига кўпроқ масъулият юклаш маъносидадир.

9. Албатта, Ислом аёл кишини она сифатида улуғлаб, оилани ва солиҳ жамиятни барпо этишнинг кўп соҳаларини унга топширди ҳамда жаннатни унинг оёғи остида қилди. Шунингдек, аёлни хотин сифатида ҳам улуғлади, эркакларнинг энг яхшиси хотинларига кўпроқ яхшилик қилгани, деди. Эрга хотинини ҳурматни қилишни, унга нафақа беришни, хожатларга жавоб беришни юклади. Оилада аёлнинг саодати кафолати бўлишини, қийинчиликлардан ҳимоя қилишни ва хор бўлишдан сақлашни топширди. Ислом аёлни қиз сифатида ҳам улуғлади. Уни яхши тарбиялаш, одобли қилишни ота-онанинг масъулиятига юклади ва шу ишни жаннатга киришларига сабаб қилди.

10. Албатта, Ислом ушбу имтиёзлар муқобилига аёлнинг зиммасига эрига, ота-онасига, жамиятига нисбатан бурчлар юклади. Унга осон қилиш учун эркаклардан талаб қилинган баъзи шаръий таклифларни ундан енгиллатди.

11. Албатта, Аллоҳ аёллардан иймон, солиҳ ва тақвода олий даражага етганларини ўрнак қилиб қўйди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг қизлари Биби Фотима ҳамда Биби Марямлар шулар жумласидандир.

12. Албатта, Ислом аёлни она, сингил, қиз ва хотин сифатида эъзозлаб, риоясини қилишни тоат амалларидан бир амал ва жаннатга йўл қилди.

13. Албатта, Ислом аёлни беҳурмат қилиш, обрўсини тўкиш, уни фисқ йўлида йўлдан уриш воситаси қилиб, лаззат учун, фитна ва зийнат учун, ахборот воситаларида тижорат учун ишлатишни катта жиноят ҳисоблайди, улкан гуноҳ ва умматлар ҳамда жамиятларнинг тубанликка юз тутишининг сабаби деб ҳисоблайди.

Мавзуга оид мақолалар
Одатда ҳар бир ишнинг ўз ҳикмати бўлади. Жумладан, бутун жаҳонга тарқалган вирус сабабли дунё аҳолиси давоми...

01:40 / 06.04.2020 3951
Машҳур ирландиялик актёр Лиам Нисон ўзининг яқин ўтган кунлардаги Туркияга қилган ташрифида улкан давоми...

13:49 / 25.01.2017 3749
Фарғона вилояти бўйича ўтказилаётган яна бир Қуръон мусобақаси Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари давоми...

12:05 / 07.02.2018 2928
Эмизикли бола ўзига керакли бўлган оқсилларни она сути орқали тўлдиради. Кейинчалик эса бошқа овқатлар давоми...

09:02 / 08.01.2016 4384