Салафи солиҳнинг вақтни тежашга бўлган ҳирсларига мисоллар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

10917584_599920193474932_1970317600_n

Биз қанчадан қанча вақтимизни зое қилишимизни билиш учун салафи солиҳнинг вақтни тежашга бўлган ҳирсларидан мисоллар келтирамиз, шояд бу мисоллар Аллоҳнинг фазлидан кейин талаби илмга ҳимматимизни кўпайтиришга, бўш вақтларимизни беҳуда сарфлаб юборганимизни ҳис қилишимизга сабаб бўлса. Бу мисоллар салафи солиҳнинг умрларидан ҳар бир лаҳзани ҳис қилганларига очиқ ойдин далилдир.

Мисоллардан бири, Самъоний ўз китоби «Имло ва истимло одоби»да баъзи муҳаддислардан зикр қилганидир. Ушбу мисол у вақтини фақат талаби илмга, истиғфор ёки тасбеҳ ёки таҳлилдан бўлган зикрга сарф қилишига далолат қилади. Қадимда илм ҳалқаларига кўплаб инсонлар ҳозир бўлишарди. Муҳаммад ибн Исмоилнинг мажлисига йигирма минг одам ҳозир бўлиши ворид бўлган. Шунда муҳаддис агар «Вақиъ бизга ҳадис айтди», деса-ю тингловчилар бу сўзни ёзишни бошласалар, ушбу лаҳзада муҳаддис вақтини зое кетказмай яна имло қилганча Аллоҳга истиғфор айтиб, У Зотга тасбеҳ айтиб турарди.

Беҳуда сарфлашни истамаган ушбу сонияларга назар солинг! Сўнгра қанчадан қанча бизлардан ўтиб кетаётган кунлару соатларга, уларни ҳис қилмаётганимизга назар солинг!

Баъзилар Имом Аҳмаднинг ўғли Абдуллоҳ ҳақида: «Аллоҳга қасамки, уни фақатгина табассум қилган ёки қироат қилган ёки мутолаа қилган ҳолда кўрдим». Бошқаси Хотиб Бағдодий ҳақида: «Бағдодийни фақат қўлида ўқиётган китоби билан кўрганман», деган.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Эй Одам боласи! Сен кунлардирсан. Ҳар бир кун кетганида, сенинг бир бўлагинг кетади». Яна: «Қайси бир куннинг тонги отса: «Эй Одам боласи, мен янги халқман, амалингга шоҳидман, мендан зодингни ол, чунки мен кетсам, Қиёматга қадар қайтмасман», дейди», деган.

Халил ибн Аҳмад айтганидек, вақтлар уч қисмга бўлинади: «Сендан кетган вақт ва у қайтмайди. Сендаги вақт, сендан қандай чиқиб кетишига назар сол ва сен кутган вақт, унга етиб бормаслигинг ҳам мумкин».

Биздан ўтиб кетаётган бу вақтлар Аллоҳнинг суннатидан биламизки, улар қайтмайди. Ҳар қандай ҳолда ҳам, агар инсу жин ва фаришталар бир бўлиб, бир-бирига ёрдам берганида ҳам умримиздан ўтган бир сонияни  қайтара олмайдилар. Биз зое қилаётган вақтларни фойдаланиб қолган вақтларимизга солиштирсак, ўзимизда етук қусрни кўрамиз.

Биздан бирор киши салафи солиҳнинг вақтларидан фойдаланиб қолишга бўлган ҳирслари ҳақида ўқиса, ўша инсон қусур ва нуқсондан ўз ҳолини васф қилишга ожиз бўлади.

Заҳабий Абдулваҳҳоб ибн Ваҳҳоб ибн Аминнинг таржима ҳолини зикр қилганида, унинг вақтлари банд қилинганини, ундан бирор соат ҳам қироат, таҳажжуд ёки ўзгадан дарс эшитишдан бошқа нарсада ўтмаслигини айтган.

Муҳаммад Абдулбоқий айтади: «Умримдан бирор соатини беҳудалик ёки ўйинда зое қилганимни билмайман».

Вақтларнинг тежашга бўлган ҳирсларини баён қилувчи ажиб хабарлардан яна бири Заҳабий ўзининг «Сайр» китобида Довуд ибн Абу Ҳинд раҳимаҳуллоҳ ҳақида зикр қилиб, унинг: «Болалигимда бозорга борардим. Уйдан чиқсам, ўзимга фалон, фалон ергача Аллоҳни зикр қиламан деб вазифа қилиб олардим. Ўша ерга етиб борсам, Аллоҳни у ерда, бу ерда зикр қиламан деб вазифа қилардим. То манзилга боргунча», деганини айтган.

Унинг қасди, умридан ўтадиган ушбу лаҳзалардан вақтидан фойдаланиб олишдир.

Биздан ҳар биримиз, Аллоҳ раҳим қилганлардан бошқа, наф келтирмай исроф қилган вақтларини кўриб, сўнгра фойда топган вақтларига қараса, алабатта, у тарозудан уриб қолинганини кўради.

 Муҳтарам ўқувчи! Бу хабарлар вақтнинг қимматбаҳолигини баён қилади. Вақтни қудуқнинг ғалтагига ўхшатиш мумкин. Қудуқнинг оғзидаги ғалтагини кўрганмисиз? Агар унга ип қўйиб, сўнгра ипнинг бир учидан тортилса, ғалтак айланаверади. Ипнинг тортилган қисми узайиб кўпаяверади. Ипнинг ғалтакда қолган қисми камаяверади. Мана шу умрдир.

Сиз ғалтакда қанча ип қолганини билмайсиз. Сиз ажалингизни билмайсиз. Тортилган ип яшаётган умрингиз, қуёш чиқиб ботаётган кунларингиз, осмону ер аҳли жам бўлиб, бир- бирларига мадад бўлган тақдирларида ҳам бу умрдан бир соат у ёқда турсин, бир лаҳзани ҳам сизга қайтариб бера олмайди.

Шунинг учун биз ишни ортга суришни бир четга ташлашимиз лозим. Жиддият ила енгимизни шимаришимиз керак. Ҳар жиҳатдан яхшилик таҳсилида бирортамиз ҳам бўшашмаслигимиз керак.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv4dR2TowMRk0featureyoutu.beembed

19:29 / 07.02.2018 2372
Almoslim.net дан эркин таржима Кўпчилик отаоналар қизлар тарбияси билан шуғулланишдек улкан масъулиятнинг, олий давоми...

17:00 / 06.08.2018 4940
Керакли маҳсулотлар 3 та тухум 1 литр сут 2 коса майиз 1 чой қошиқ чой содасиуксусда ўлдирилган 2 пиёла давоми...

19:27 / 09.12.2016 4639
 Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

21:45 / 01.01.2017 3739