Зинонинг таснифи ва таърифи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида тушунади. Бу тушунча бўйича зинокор аъзолар вазифасини фақат фарж, яъни генитал органлар бажаради. Аммо чуқурроқ мушоҳада қилиб кўргудек бўлсак, зинони амалга оширишда нафақат жинсий,балки бошқа аъзолар ҳам иштирок этишини англаш мумкин. Ушбу нуқтаи назардан зинонинг қуйидаги турлари тафовут қилинар экан:

 1. Назар зиноси -- ишвакор, ҳарисманд, шаҳват ҳисси билан кўз (назар) ташлашларда ўз ифодасини топади. Зотан, ҳақиқий эр кишининг номаҳрам, бегона аёлга кўз тикиши номардлик ифодаси, гуноҳ ҳисобланган. Ҳозирги кунда ҳаром — фаҳш йўллар билан бойлик орттириш илинжида бўлган кимсалар бу йўлда ойнаи жаҳон ва барча матбуот воситаларидан кенг фойдаланишаётганлиги аянчли ҳолдир. Зеро, зино кўзлардан бошланиб, бошқа аъзоларнинг қўшилиши билан кучайиши барчамизга аён. 2. Эшитув зиноси — беҳаё суҳбатларга қулоқ тутиш билан ифодаланади. Астағфируллоҳ, ҳозир ибрат қилиб кўрсатилаётган ғарб мамлакатларида «телефон орқали жинсий мулоқот» хизматлари кенг кўламда фаолият кўрсатаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Демак, балоғат ёшидаги фарзандларимизни телефон гўшагига боғлаб қўювчи зарарли омиллар ҳам борлигидан огоҳ бўлишимиз жоиз.

3. Ифорли зино — кўпроқ аёлларга хос иллат бўлиб, ўткир ҳидли атир-упалар ёрдамида, муаттар ифор таратиб, нотаниш эркакларни ўзига жалб этиш билан ифодаланади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Давра ёнидан ўтиб бораётган аёл (сепган атири)нинг ҳиди давра аҳлига етиб борар экан, у аёл зония (зино қилувчи)дир», — деганлар. Афсуски, айрим аёллар «кўча хандон — уй зиндон» услубига ўтиб олганлар. «Пардоз, ясан-тусан кўча учун, бадбўй тер ҳидлари, беўхшов либослар уйга ярашади»,– дея ўзларидан эрларини мутлоқ зада қилиб қўяётирлар. Натижада, оилаларда ажралиш, жанжал, хиёнат кўпайгандан кўпайиб бормоқда.

4. Тактил зино – кўпроқ эркакга хос бўлиб, аёлнинг билагидан тутиш, тиқилинчларда баданидаги иссиқликни ўз танига ўтаётганлигини сезиш кабиларда ўз ифодасинини топади. Бу ҳол табобатда «петтинг» дея аталиб, айниқса, ўсмир-ёшларда кўп учраши кузатилади. Петтинг ҳолати тиқилинч жойларда, транспортда, дискотекаларда ёшларнинг бир-бирига тирғалиб суйкалишлари ва ҳатто инзол сезишларида кўзга ташланади. Қолаверса, зўравонлик билан бошқа жинс вакилини бағрига олиш, эзғилаш кабилар ҳам тактил зино кўринишларидандир.

5. Забоний зино— изҳори дил учун яратилган аъзо ёрдамида беҳаё сўзлар сўзлаш, аёлларга турли луқмалар, қочириқлар қилишда ўз ифодасини топади. Номаҳрам аёлнинг «бошини айлантириш» ҳам забоний зино турларидандир. Афсуски, гўзал лутфлар учун яратилган аъзо — тилни ғарбга тақлидомуз тарзда жирканч вазифалар («орал» жинсий алоқа) учун қўллаётганларга Аллоҳнинг бешак жазоси мавжуд.

6. Фаржли зино — жинсий аъзолар иштирокида амалга ошириладиган алоқада ўз ифодасини топади. Гоҳо бу зино турларининг барчаси ношаръий жинсий муносабатнинг босқичлари тарзида ҳам учраши кузатилади. Аниқроғи, зинокор бир пайтнинг ўзида кўз, қулоқ, бурун, тил ва тактил сезувчанлик, ҳамда генитал аъзолардан фойдаланади. Аммо номаҳрам аёлга ҳарисманд назар солиш, қочириқ гап қилиш, ифоридан сармаст бўлиш ёки билагидан тутишнинг ўзи ҳам тўлиқ жинсий алоқа билан тугалланмаган бўлса-да, зинога менгзалади. Демак, ҳақиқий мўмин-мусулмонда вафо, садоқат каби ҳисларнинг мазмуни бошқа кишилардагига нисбатан анча теранроқдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек:«Хиёнаткорлар биздан (мўмин) эмасдирлар».

«Зино исканжасида»

Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси қудсий «Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг давоми...

13:31 / 24.12.2016 3511
Фосиқлар Аллоҳ субҳанаҳу таоло халойиқни яратди ҳамда уларни ҳидоятга бошлаб, тўғри йўлни кўрсатишлари, давоми...

14:51 / 08.06.2019 18451
 Бугун 18 ноябрь 2018 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига давоми...

19:08 / 19.11.2018 2480
embedhttpswww.youtube.comwatchvNy3SG2AchMembed

22:29 / 08.06.2017 2760