Бомдодга уйғониш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундузлари узун, кечалари қисқа бўлган бугунги кунларимизда Бомдод намозининг вақти анча барвақт бўлиб қолди. Бу ҳам бир синов. Айниқса, ҳали қуёш чиқмасдан, ширин уйқудан кечиб, намозга туриш учун кишида Аллоҳдан қўрқиш ҳисси, Унинг розилигини тилаш истаги бўлиши керак, албатта.

Бомдод намозини ўқиш учун уйғонганда, «Аллоҳ мени кўриб турибди, намоз ўқишлик – фарз. Намозни қасддан тарк этиш – улкан гуноҳ. Охиратда қандай жавоб бераман?!» каби ҳислар кишини қайта ухламаслигига сабаб бўлади.

Қуйида эса Бомдод намозига уйғона олмай қолмаслик учун баъзи тавсияларни келтирамиз: 1. Имкони бўлса, кундуз куни вақт топиб, ухлаб олишга ҳаракат қилинг.

2. Хуфтон намозининг вақти киргач, кўп кечга сурмай намозни ўқиб олиб, ухлашга ҳаракат қилинг.

3. Эмизикли фарзанди бор оналар боланинг қорнини тўқ қилиб ухлатсалар, иншааллоҳ, кечаси кўп уйғонмайди. Бу эса онанинг ҳам кечаси кўп уйғонмай, Бомдодга қийналмасдан туришига сабаб бўлади.

4. Уйғотгичнинг товуши эшитиладиган даражада ўзингиздан бироз узоққа қўйиб ётинг. Уйғотгич сифатида телефон ёки бошқа шунга ўхшаш жиҳозлардан фойдалансангиз, сизни уйғота оладиган товуш чалинишига эътибор қилинг.

5. Белгиланган вақтда товуш чалингач, ўчириб, бироз ухлаб олиб, кейин тураман, деманг. Бир зумда вақт ўтиб кетиб, қуёш чиқиб қолиши мумкин.

6. Намозга уйғониш учун барча чора-тадбирларни кўргач, Аллоҳга дуо қилиб, Бомдодга уйғонишингизда Ўзи мададкор бўлишини сўранг.

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳазратим Рамазон ойи келиш арафасида ҳамма қатори мен ҳам сизни эсладим. Аслида эсладим давоми...

14:41 / 12.02.2017 4473
Фақиҳ Марузийдан ривоят қилинишича, у киши ўз хожаларининг боғида узоқ йиллардан бери ишлар эканлар. давоми...

20:38 / 27.02.2017 6363
.Машааллоҳ,, .Иншааллоҳ,, .Субҳаналлоҳ,...Бу сўзларнинг маъносини биламизмиКелинг, уларнинг маъноси билан давоми...

14:39 / 03.04.2023 14847
Кўпчилик муслима аёллар уй ишларига кўмилиб кетганидан, Қуръон тиловати, зикр, китоб мутолааси, нафл давоми...

06:01 / 27.12.2016 4478