Ҳижоб ва хаёлот
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда кўпчилик ижтимоий тармоқлар дея аталувчи интернет сайтларида ўз саҳифаларига эгадир. У ерда ўзаро мулоқот қилиш имкониятидан ташқари қизиқишларига қараб одамлар турли хил гуруҳлар ташкил қилса ҳам бўлади.

Дин ҳам истисно бўлмай, мазкур тармоқ кенгликларида кўпайган мусулмонлар ҳамжамиятларини топса бўлади. Аввалида яхши ниятларни мақсад қилган, айниқса, Исломга даъват, мусулмонлар орасида маърифат тарқатиш ва уларни бирлаштиришни ният қилган гуруҳлар кейинроқ, афсуски, мусулмонлар ўртасида ҳамда бошқа дин вакиллари билан ўзаро баҳс-жанжаллар ва ихтилофларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлишмоқда. Шундай гуруҳларнинг бирида қуйидаги савол «янгради»: «Ҳижоб кийган аёлни кўрганида эркакларнинг фантазиялари  қўзиб кетади. Ахир ёмон хаёл келса, ҳижоб бундан қандай ҳам сақлай олади?»

Бу мавзу менга жуда нозик ва ўта муҳимга ўхшаб кўринди, чунки ҳозирги кунларда ҳижобга қарши ашаддий уруш кетмоқда. Аёл ўз авратини ёпиши ҳақида одамлар онгида салбий муносабат шакллантириш учун турли хил ҳийла-найранглар ўйлаб топилмоқда. Бу эса ўз ўрнида жамиятда ахлоқсизликнинг тарқалиши ва кўпайишига хизмат қилади. Қўйилган саволга жавоб беришни ўз бурчим деб биламан. Шунинг учун Аллоҳнинг ёрдами ва мададига таваккал қилиб, ҳижоб билан эркакларнинг фантазияси пайдо бўлиши ҳақида гапларга аниқлик киритай. Ҳижоб масаласига тўхталмоқчи эканмиз, аввалида нега аёллар ҳижоб ўраши кераклигининг сабабини аниқлаб олишимиз керак. Қуръони Каримда айтилади: «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт, кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига...” (Нур сураси, 30-31 оятлар)

Нега энди аёл киши ўранмаса, таҳқирланишга дучор бўлиши мумкин? Гап шундаки, аёл чиройи билан қарши жинс эътиборини тортадиган қилиб яратилган ва бу чирой бегона эркаклар олдида очиқ-сочиқ ҳолатида бўлса, ман қилинган фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу фикрлар эса фаҳш ишларга олиб келиши деярли муқаррар. Ман қилинган нарсалар ва ишлар эса на жамиятга ва на алоҳида шахсга ёмонликдан бошқа нарса келтирмайди. Аёл кишининг чиройини яширишининг замирида ётган ҳикмат жамият ва унинг аъзоларини заррача бўлса ҳам ахлоқсизликдан ҳимоя қилишдир. Энди эса фикр ва хаёлотларни (фантазия) келтириш ёки келтирмасликда ҳижобнинг ўрни ҳақида тўхталамиз. Энг аввал фикру хаёлот нима эканлигини аниқлаштириб олишимиз керак; уларни тенглаштириб бўладими? Фикр, тушунчалар ҳамда мулоҳазалардан хулоса чиқаришда намоён бўладиган объектив борлиқнинг одам миясидаги аксидир.

Фантазия сўзи (юнонча. phantasia – хаёлот, тасаввур) ҳолат ёки қиёфа маъносини касб этиб, шахс бирон бир сиймо ёки шаклни ўз хаёлида жонлантиришидир. Бундай сиймо ва шакллар ҳақиқатни эмас, балки мазкур шахс улардан ўзи хоҳлаган ҳолатни акс эттиради. Инсон миясида бирон бир фикр пайдо бўлиши учун, у ўзининг сезги органлари орқали ташқи дунёдан ахборот олиши керак. Ахборот йўқ бўлса, мазкур йўналишда фикр ривож топиш имкониятига эга бўлмайди. Буни ойна мисолида тасаввур қилсак бўлади: ойна бирон нарсанинг аксини кўрсатиши учун қандайдир объект бўлиши шарт. Фикр эса воқеликни акс этган ойна кабидир. Объект йўқ экан, демак унинг акси ҳам йўқ. Агар инсоннинг хаёлида ташқи ахборотга асосланмаган қиёфа, сиймо ёки вазият пайдо бўлса, демак бу ерда гап фантазия ҳақида кетяпти экан. Аёл кишининг ташқи кўриниши ва хаёлот тушунчаси орасида қандай ўзаро боғлиқлик бор?

Кўчага ярим яланғоч ҳолда чиққан, юзини жанговар аскар сингари чаплаб олган ва атир-упага чўмилган аёл ўз йўлида учратиб қолиш «бахти»га муяссар бўлган эркакларнинг калласида ёмон фикрлар туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Биз нега айнан фантазия ҳақида эмас, балки фикр ҳақида гап очдик. Чунки у кўрилгандан, яъни мияга қандайдир ахборот етганидан сўнг пайдо бўлади. Бу ўринда савол туғилади: аёл киши ўзига умуман бегона ва нотаниш бўлган эркак калласида пайдо бўлган фикрлар учун жавобгар бўладими? Бу ерда жавоб фақат битта бўлиши мумкин: албатта, жавобгар бўлади! Чунки эркакка «фикрий озуқа»ни айнан аёл киши тақдим қилгани учун унинг хаёлига қандайдир фикрлар келган. «Озуқа» бўлмаганида фикр ҳам бўлмас эди. Демак, мазкур ҳолатда бировнинг калласида ёмон фикр пайдо бўлиши учун ахборот тақдим қилиб, сабабчи бўлганлар жавобгардир. Ўйлашимча, кўчадан бир мартагина «елкаси очиқ» ўтган аёллар қанча-қанча эркакларда ёмон фикрнинг пайдо бўлишига материал бераётганининг масъулияти миқёси ҳақида эслаб ўтиш ўта муҳимдир. Бутун умр мобайнида бундай ҳолатларнинг нечтаси бўлиб ўтади? Қанчалаб ёмон фикрлар келишига сабаб бўлиши мумкин? Бу оғир «юк» билан ҳаётимизнинг «сўнгги манзил»да нималар кутаётганини ўйлаш одамни ваҳимага солади.

Энди фантазияга оид нарсалар ҳақида

Агар аёл ёмон ва ножўя нарсалардан ҳимояланиш учун имкониятидаги барча чораларни қўллаб кўчага чиқса, хусусан, ички ва ташқи ҳижоб билан ўранса, унга назари тушиши мумкин бўлган бегона эркакларнинг калласида пайдо бўладиган фикрлар масъулиятидан у ўзини озод қилган бўлади. Нега дейсизми? Сабаби ўранган аёл эркак учун ахборот манбаси бўлмайди, чунки у «ахборот»ни улардан пухталик билан яширган. Ҳатто уларнинг хаёлида қандайдир фантазиялар пайдо бўлса ҳам, бу фантазиялар ва ҳақиқат орасида узвий боғланиш йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки ушбу эркакнинг хаёлида шаклланган сиймолар ўзи кўрган фактларга эмас, балки хаёлотларига асосланган сиймолардир. Демак, бу ҳолда фикрига ортиқча эрк бериб юборган томон жавобгар бўлади.

Шундай қилиб, ҳижоб аёл кишининг ва унинг атрофини ўраб турганларнинг барчасининг қадру қиммат ва ор-номусларини сақлай олиши аниқ бўлди. Хаёлотлар ҳосил бўлишига сабаб ҳақидаги турли уйдирмалар ҳеч қандай мантиққа асосланмаган. Бундай сафсаталардан ягона мақсад одамларни ҳақ йўлдан чалғитиш бўлиб, биз бундай кўринишларга қарши турмоғимиз даркор! Яратган Аллоҳ барчамизга авратни яшириш ҳақидаги илоҳий қонунининг ҳикматини англашни насиб қилсин. Муслима опа-сингилларимиз дунёнинг ҳар четида ҳижобларини монеъсиз кийиб юра олишларини насиб қилсин. Дунёю охиратда бахт-саодат тилайман, азиз ака-ука ва опа-сингилларим!

Абу Муслим таржимаси (islam.ru)

Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқатан ҳам бу айтганларимиз жиддий масалаларми Аллоҳнинг бу борадаги ҳукмини татбиқ этган билан давоми...

07:19 / 22.01.2017 3443
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  1.Ниятнинг бузуқлиги ва шуҳратпарастлик Киши бир ишга киришишидан аввал ўша давоми...

12:22 / 31.01.2017 5838
Мавлид.  Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васалламнинг бир нечта исмлари бўлиб, уларнинг биринчиси ва энг давоми...

12:27 / 21.11.2017 3180
Сиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни оламларга Раҳмат этиб юборган ва Ўзининг улуғ Каломида, «Ва, албатта, давоми...

07:05 / 25.02.2017 4743