Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси?мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Демак, ушбу уч тоифанинг яхши дуосини олишга ва ёмон дуосидан қўрқишга ўтиш керак.

Ота-онанинг дуосини олиб, қарғишидан эҳтиёт бўлиш ҳар бир фарзанд учун ўта муҳимдир. Бу маъно бошқа ерларда батафсил баён қилинган.

Мусофир одам ҳам ўзининг сафардаги ҳолати ила Аллоҳ таолога яқин бир вазиятга ўтиб қолади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлади.

Мазлум одам зулм туфайли Аллоҳ таолога илтижоси кучайган ва дуоси мақбул бўладиган бўлиб қолади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас: рўзадорники, то оғзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллоҳ булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Робб: «Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам, нусрат берурман», дейди», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рўзадорнинг дуоси мақбуллиги. Ўша пайтда дуони кўпроқ қилиш ва рўзадорларнинг дуосини олишга ҳаракат қилиш лозим.

2. Одил имомнинг дуоси ҳам мақбуллиги.

3. Мазлумнинг дуоси мақбуллиги. Мазлум нусрат топмай қолмаслиги. Шунинг учун бировга зулм қилмаслик керак ва мазлумнинг яхши дуосини олишга ҳаракат қилиш керак.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Аллоҳга чексиз илтижоларимиз ижобат бўлиб, Ҳаж сафарига бориш насиб қилиб давоми...

18:29 / 21.11.2016 5060
Ўзбекистонда июнь ойида анъанавий тарзда «Гиёҳвандликка қарши кураш» ойлиги ўтказилади. Ойлик наркотик давоми...

06:15 / 23.12.2016 4962
Бодрингдан лосьон Бодрингни яхшилаб ювиб, пўсти билан шарбат сиққичда сиқиб оламиз. Тайёр бўлган яшил давоми...

15:08 / 21.09.2018 4644
Истанбулнинг энг гўзал галереяларидан бири Тақсим давлат санъат галереясида «Ҳиссиёт. Жисм . Зеҳн» давоми...

10:31 / 20.01.2019 3453