Суннат қилинган дуолар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билингки, ҳар бир ҳожат Аллоҳ таолодан сўралиши лозим. Лекин икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эртаю кеч, турли вақт ва ўринларда ўқиладиган махсус дуоларни ўргатганлар. Масалан, уйқусизлик вақтида қандай дуо қилинади? Ҳожатхонага киришда нима айтилади? У ердан чиқишда нима ўқилади? Таҳорат вақтида, масжидга киришда, масжиддан чиқишда, уйга киришда, овқатланишдан олдин, овқатланишдан кейин, азонни эшитгандан сўнг, кийим кийганда, ойнага қараганда, ўринга ётганда уйқудан олдин ўқиладиган дуолар бизнинг дин ва дунёимизнинг барча заруратлари учун ниҳоятда фойдали дуолардир. Бу дуоларни ўқишда на бирор вақт, на меҳнат, на таҳорат ва на қўлни кўтариш шарт бўлади. Бу дуоларни ёдлаш бир оз эътиборли гапдир. Арзимаган таважжуҳ натижасида дунё ва охиратнинг улуғ мақсад ва фойдалари ҳосил бўлиш билан бир қаторда меҳнатсиз номаи аъмолда яхшилик заҳираси тўпланиб боради. Шу боис ҳар бир мусулмонга бу дуоларни ёдлаш лозимдир. Кўплаб китобларда бу дуолар ёзилган. Ҳакимул умма мавлоно Али Ашраф соҳибу Таҳонавий қуддуса сирруҳунинг «Муножоту мақбул» китобларида ҳам шундай кўплаб дуолар тўпланган. Ёшликдан буни одатга айлантирилса, Худо хоҳласа, уларнинг қилган дуоларининг савоблари ота-оналарига ҳам етиб боради.

Бошқалар ҳаққига дуо қилиш Ўз эҳтиёжлари учун дуо қилиш билан бир қаторда бошқа азиз ва яқин дўст ва суюклилари ҳамда барча мусулмонлар ҳаққига қилган дуолари жуда фазилатлидир.

عن أُمِّ الدَّرْدَاءِ رضي الله عنها قَالَتْ : حَدَّثَنِى سَيِّدِى أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ :« مَنْ دَعَا لأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ آمِينَ وَلَكَ بِمِثْلٍ».

Умму Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси мусулмон банда ўзининг бирор иниси учун йўқлигида дуо қилса, унга муаккал қилинган фаришталар: «Омин, сенга ҳам (ўшанинг) ўхшаши» дейдилар» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шу боис қайси бир мусулмонга бирор мусибат етса, унинг ҳаққига дуо қилиш лозимдир. Динсизлар ҳаққига ҳам Аллоҳ таоло уни Исломга ҳидоят қилишини сўраб, дуо қилиш лозимдир. Шунда унга дуони савоби етади ва бошқаларга яхшиликни раво кўрганини фазилати ҳосил бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Фарз. Шариат жазм ила, шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир. Мисол учун Намоз, рўза, давоми...

12:28 / 21.04.2017 3312
Суннатга эргашиш саодатга эришиш гаровидир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм    Бизни энг фазилатли давоми...

20:35 / 20.03.2017 5885
29 , « ». . Йигирма тўққизинчи ҳадис  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

18:13 / 02.06.2018 4201
ТАЪЗИЯ      Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам давоми...

13:28 / 08.07.2017 3371