У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азиз ва ўта мағфиратлидир».

(Мулк сураси, 2 оят)

Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ таоло яратган, бу – ҳақ! Одатда, аввал ҳаёт, сўнгра эса ўлим бошланади. Агар эътибор берсангиз, бу оятда ўлим аввал келтириляпти, бунинг ҳикмати одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки ўлимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.

Дарҳақиқат, ҳаёт ва ўлим Аллоҳ таолонинг чексиз қудратидан ёрқин далилдур. Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларидан баъзиларига ҳаёт берган ва баъзиларига бермаган. Ҳаёт ўзи нима? Қаердан пайдо бўлади? Қандай қилиб? Уни текшириб бўладими? Ва шунга ўхшаш кўплаб саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Фан-техника ривожланган асримизда ҳаётни лаборатория йўли билан яратиш учун қўлдан келганича уринилмоқда, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Бўлмайди ҳам. Америкада инсон ҳаётини ўрганиш учун махсус олий илм даргоҳлари узоқ муддат ишлади. Унинг раҳбари доктор Алексис Карл бу иш учун бир неча марта халқаро мукофотлар олди ва ниҳоят «Инсон – мажҳул (ноаниқ) нарса» деган китоб ёзди.

Худди шунингдек, ўлим ҳам мураккаб нарса, буларни фақат барча нарсага қодир Аллоҳ таолонинг Ўзигина қила олади.

Мавзуга оид мақолалар
Инсон Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Рамазон рўзасини тутар экан, тақво зинапояларидан кўтарилаверади. Лекин давоми...

13:00 / 10.11.2016 4223
Менинг бир муҳандис дўстим Британияда истиқомат қилар эди. У менга бир оилани таништирди. Ушбу оилада яшовчи давоми...

15:02 / 25.03.2019 5250
embedhttpswww.youtube.comwatchvtiqoq86lDbIfeatureyoutu.beembed

10:16 / 08.01.2018 3967
 Ўзингни шунчалар айладингми хор Инсонда бўлмасми виждон, номус, ор Ёруғлик турганда зулматда не бор  Не давоми...

21:31 / 15.11.2016 4586