Рўза кондиционер каби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Рамазон рўзасини тутар экан, тақво зинапояларидан кўтарилаверади. Лекин рўза тутган бўлса ҳам, ғийбат қилган, ёлғон гапирган, қалбларни ранжитган инсон Рамазон ойини ҳурмат қилмаган бўлади.

Фараз қилинг, иссиқ кунларда хонада кондиционерни ёқдингиз. Эшик, деразаларни очиб қўйдингиз. Совуқлик ташқарига чиқиб кетади. Номи «кондиционер ёқилди», лекин хонани совутмайди.

Шунингдек, рўзадор инсон рўзаси туфайли емоқ, ичмоқдан тийилса-да, Аллоҳ қайтарган гуноҳ ишлардан тийилмаса, унда тақво ҳосил бўлмайди. Номи «рўзадор», лекин рўзаси руҳиятни покламайди, тақвога зинапоя бўла олмайди...

Мавзуга оид мақолалар
РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ Рўзанинг рўзадор шахсий сифатларига берадиган фойдалари ҳақида сўзлар эканмиз, сабр давоми...

11:02 / 08.02.2017 6477
«Дард бергувчи ҳам...» Хасталик, дард кўпчилик назарида гўё Яратганнинг ғазабига учраганлик белгиси давоми...

11:07 / 29.11.2016 6179
Аллоҳ таоло «Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳга тасбиҳ айтинг. Осмонлару ердаги давоми...

09:45 / 29.11.2016 6281