Сиз ўзингизни ҳисоб-китоб қилдингизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон мағфират ойидир. Қанчадан-қанча рамазонлар ўтиб кетади, бироқ кўплаб инсонлар ундан ғафлатдадирлар. Уларни Рамазон ойининг муҳимлиги ҳеч қизиқтирмайди! Сиз Рамазон ойи олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилганмисиз?! Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Банда модомики ўз нафсидан бир воиз бўлар экан, доимо яхшилик узра бўлур. Ўз-ўзини ҳисоб-китоб қилиш – банданинг ҳимматига далолатдир». Баъзи инсонлар Рамазон ойини ҳеч бир тайёргарликсиз, гуноҳлар уммонига ғарқ бўлган ҳолларида кутиб оладилар. Шунинг учун ҳам уларга тутган рўзалари таъсир қилмайди. Рамазон ойига қандай кириб келган бўлсалар, шундай чиқиб кетадилар! Гуноҳларнинг қалб қорайишига чуқур таъсири бордир. Рамазон нозик қалблар мавсумидир. Агар рамазон ойи учун гуноҳлардан тозаланган қалбни тайёрламаган бўлсангиз, унинг кемасига мина олмай, соҳилда ўзингиз маҳрум ва танҳо ҳолатда қутқарувчини кутганча қолиб кетасиз.Ҳаётингизда янги саҳифа очиш учун соф ният ҳозирладингизми? Агар ҳаётингизда гуноҳлар билан кирланган саҳифалар бўлса, Рамазон ойи янги эзгу амаллар билан тўлдиришингиз учун сутдек оппоқ саҳифалар ато этадиган мавсумдир. Рамазон кунларини оддий кунларингиздек ўтказманг! Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Агар рўза тутсанг қулоғинг, кўзинг ва оғзинг ёлғончилик ва ҳаром нарсалардан рўза тутсин! Қўшнингга озор берма! Рўзадор кунларингда виқорли ва оғир бўл! Рўзадорлик кунларини оддий кунларингга баробар қилма!»
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 4 май 2018 йил санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Ҳадиси шариф давоми...

15:57 / 04.05.2018 3265
Аллоҳ таоло «Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч давоми...

19:43 / 18.11.2016 4845
  Эшитган ҳар бир кишисининг йиғиси билан қўшилиб, катта таассурот қолдирган ҳикояни севикли қизим давоми...

18:04 / 07.07.2017 9075
Сайтимизнинг йиллик ҳисоботига бағишлаб, Муҳаррам ойида ўтказиладиган «Сарҳисоб1440» деб номланган давоми...

16:01 / 29.08.2019 3468