Тўйга тўёна
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз оилада беш ўғилмиз. Ҳозирда ҳаммамиз уйли-жойли, бола-чақали бўлиб кетганмиз. Дадам болалигимиздан бизни ҳамжиҳат бўлишимизга катта эътибор берганлар. Бирор иш бўладиган бўлса ҳаммамизни баравар ишлашга, қолаверса, бир майизни қирқ бўлиб ейишга ўргатганлар.

Энг катта акамиз уйланиш ёшига етганида дадам тўй харажатларига  барчамиз қўлдан келганча ёрдам беришимизни, етмаганига ўзлари қўшишларини айтдилар.

Дадамнинг бу гапларидан кейин барчамиз имкон даражасида  тўйга ўз ҳиссамизни қўшдик. Кичик укамиз уйлангунга қадар бу анъана давом этди.

Дадам ўзларига тўқ одам эдилар. Ҳаммамизни бир ўзлари уйлантириб қўйишга қурбилари етарди. Лекин бизнинг бир-биримизга яқин бўлишимизни, оғиру енгил кунларда бир-биримизга елкадош бўлишни ўйлаб шундай қилган эканлар.

Айни пайтда бешаламиз ҳам ҳар қандай вазиятда бир-биримизнинг ёнимизда турамиз. Уйланганимизда бир-биримизга дадамнинг кўрсатмалари билан кўмак берган бўлсак, энди фарзандларимизнинг тўйларини қилишда ҳам бир-биримизга ёрдам қилиш оилавий анъанага айланган.

Алҳамдулиллаҳ, дадам ҳаётлар. Ҳар жума куни ака-укалар йиғилиб туришни одат қилганмиз. Гоҳида дадам ўз қўллари билан ўчоқда ош қилиб берадилар ва бундан ўзлари завқланадилар. Бизнинг бирдамлигимизни, аҳиллигимизни кўриб севинадилар. Дастурхон атрофида барчамиз жам бўламиз, ёшликни, дадамнинг бизга қўллаган тарбиявий усулларини эслаймиз. Дадам эндиликда бу усулни набиралар орасида қўллаётганларидан хурсанд бўламиз.


 Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича,  шу кунларда Камбоджанинг  Пномпене шаҳрида бўлиб давоми...

18:49 / 24.12.2016 3155
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Етимларни то никоҳёшига етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эсиҳуши давоми...

15:22 / 09.12.2016 4174
   Файзли кунлар шукуҳи яқинлашгани сайин бу улуғ кунларни ўзига муносиб тарзда кутиб олиш масъулияти ҳис давоми...

21:34 / 11.03.2017 5878
embedhttpsyoutu.beBa8LxYT74B4embed

17:21 / 13.10.2017 5964