Қалбда қайғу учун ҳам, бахт учун ҳам жой бор...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қиз шундай ҳикоя қилади:


«Онам менга доим айтар эдилар: «Бекорчи қолинган кун қайғу кўп бўладиган, иш-ҳаракат кўп бўлган кун эса ғам-қайғулар унутиладиган кундир. Aгар бирор кун ўзингни маҳзун ҳолатда кўрсанг, нимадир иш қилгинки, у сенинг қайғуларингни енгиллаштиради».


Бу сўзларни онамдан юз марталаб эшитдим. Aввалига уларга унчалик эътибор бермадим. Онам жуда сабрли аёл бўлиб, мени маҳзун ҳолатда кўрсалар, сокинлик билан мазкур сўзларини эслатар, меҳр билан бошимдан ўпиб қўяр эдилар.

Онам бу билан кифояланиб қолмадилар, балки менга жуда чиройли пештахтача совға қилдилар. Уни очиб қарасам: «Бекорчи қолинган кун қайғу кўп бўладиган, иш-ҳаракат кўп бўлган кун эса ғам-қайғулар унутиладиган кундир», деб ёзилган экан.


Совғани қабул қилдим ва онамга зўраки раҳмат айтдим. Лекин, уни совға қилиб беришга арзийдиган нарса деб ҳисобламас эдим.

Кунларнинг бирида жуда хафа бўлдим. Онам эса бувимни зиёрат қилиша кетган эдилар. Лекин, ўша пайтда онамни жуда яқин ҳис қилдим. Онам менга гўё ҳаракатсиз кун қайғу кўп бўладиган кундир. деяётгандек эди. Шунда ўзимга ўзим дедим: «Ҳозир қайғуларимни камайтирадиган қандай ишни амалга оширишим мумкин?»

Яхшилаб ўйлаб кўрганимдан сўнг ошхонага бордим-да, рецептдан фойдаланиб, торт пиширишга киришдим. Тортни тайёрлар эканман, қайғуларим оз-оздан енгиллаётганини ҳис қилдим. Шунинг учун яна бошқа иш ҳам қилишга қарор қилдим. Таҳорат қилиб, кучим етганича Қуръон ўқидим. Энди аҳволим олдингидан-да яхшиланган эди.  Кечга яқин онам уйга қайтиб келдилар. Ошхонада мен пиширган чиройли тортни кўриб, жуда хурсанд бўлдилар. Менга раҳмат айтиб, табассум билан: «Сен онангнинг насиҳатига қулоқ солиб, ғам-қайғуларингни иш билан енгдинг. Шундайми?» дедилар.

Кўзимда ёш билан: «Ҳа, онажон! Биринчи марта! Сиз мендан умидингизни узмаганингиз учун ва менинг беэътиборлигимга қарамасдан, насиҳат қилишдан тўхтамаганингиз учун сизга раҳмат айтаман!»дедим.


Шунда онам мени қучоқлаб, бошидан ўтказганларини шундай ҳикоя қилиб берди: «Қизалоғим! Сенга бир сирни айтаман. Ёшлигимда менинг ғам-қайғуларим шу даражада кўп эдики, айтсам, ишонмайсан. Буни сезиб қолган бувим айтдилар: «Қалбда қайғу учун ҳам, бахт учун ҳам жой бор. Агар бахт учун кўп жой ажратилса, қайғу учун жой қолмайди. Aксинча, қайғуга жой кўпайса, бахт учун жой қолмайди».

Шунда бувимдан: «Бахт қандай кўпаяди?» деб сўрадим.

Бувим: «Бирор ишни бажариш билан», деб жавоб бердилар.

Шунда бувим билан биргаликда хамир қориб, бирга нон ёпдик. Отам мен ёпган нондан тотиб кўриб, мени мақтаб, раҳмат айтдилар. Онам эса пешонамдан ўпиб, ҳаққимга дуо қилдилар.  Бувим эса: «Нимани ҳис қиляпсан?» дедилар.  «Ниҳоятда шодман!»дедим. Бувим: «Ҳа, сен хайрли ишни бажардинг. (Ваҳоланки, бир ўзим эмас, бувимнинг ёрдами билан нон пиширгандим). Бундан кейин ҳам худди шундай, кунингни бирор иш билан банд бўлиб ўтказсанг, қалбингдаги бахт учун ажратилган жой кенгайиб, қайғуларинг камаяди», дедилар.


Ўша кундан бошлаб бувим ҳаётимни кичик-кичик фойдали ишлар билан тўлдиришда кўмаклашадиган бўлдилар. Қачон бир иш қилсам, шодлигим ортар, қайғуларим эса камаярди. Aвваллари мен яшашдан кўра ўлимни афзал деб билардим. Энди эса ҳаётим орзу-умидлар билан лиммо-лим тўлди».


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг «Қизларимиз дардини кимга айтсин?» китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ,  Абдулҳамид Умаралиев таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда «Лаа давоми...

12:58 / 03.02.2017 13951
Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул давоми...

20:48 / 11.09.2022 6597
Бизлар учун нурга тўлган дунёдирсиз, Илму ҳикматдурга тўлган дарёдирсиз, Расулуллоҳ экиб кетган давоми...

20:44 / 15.11.2016 4306
НАМОЗ НEГА ЎҚИЛАДИ Ассалому алайкум, менинг жажжи кичкинтойларим Бугун сизларга қизиқ бир савол  давоми...

13:41 / 12.04.2017 4817