Юртимизда "ижоза" бериш бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” бериш маросими бўлиб ўтди. “Ижоза” арабча сўз бўлиб, “рухсат бериш” маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш ва бошқаларга ҳам ўқитиш учун изн беришидир.


Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби Шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас китоб шубҳасиз, Қуръони каримдир. Ушбу илоҳий кўрсатма том маънода давоми...

03:24 / 05.12.2020 3793
Азиз МуслимамКаналимизда эълон қилинган quotМУТОЛАА ЗАВҚИquot номли Рамазон танловини интизорлик билан давоми...

18:37 / 09.04.2023 2674
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз опасингиллар Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити давоми...

08:14 / 28.03.2023 3408
Туркиянинг Мугла вилоятида ишчилар иш жойида Қуръонни ўрганиш имкониятига эга бўлди, деб ёзади давоми...

21:43 / 13.08.2020 4474