"Ёшлигимда бу хайрли ишлар отам берган пуллардан бўлар эди..."
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғил отаси ҳақида шундай ҳикоя қилади:

“Ёшлигимда отамдан кундалик харажатларим учун пул олардим. Отам менга ўзимга етадиган миқдорда пул берардилар. Мен у пулларимни эҳтиёжимга қараб ишлатиб, ортиб қолганини йиғиб қўярдим.

Баъзида отам менга пулни керагидан бироз кўпроқ ҳам берардилар. Масалан, ҳар куни  200 сўм берсалар, айрим кунлари 250-300 сўм берардилар. Кейин менга: “Ортган пулга синглингга музқаймоқ олиб берарсан”, деб қўярдилар.

Баъзи кунлари: “Ўғлим, агар ортиқча пулинг бўлса, ёнингдаги дўстларинг, ака-укаларинг, опа-сингилларингни ҳам унутмагин, уларга ҳам нимадир ҳадялар қилиб, хурсанд қилиб тургин”, дердилар.

Отамнинг пул беришдаги шундай тарбиялари билан оила аъзоларим, дўстларим ва бошқа яқинларимни ҳам ўйлайдиган бўлиб ўсдим. Агар уйда ёки ҳамёнимда ортиқча пул пайдо бўлса, яқинларимдан қайси бири ёрдамга муҳтожлиги ҳақида ўйлаш менга мактаб давримдан одат бўлиб қолган эди.

Бугун отамнинг мени шундай тарбия қила бошлаган вақтларидан 20 йил ўтибди. Лекин пул масаласида ўша 20 йил олдин қандай бўлсам, ҳозир ҳам шундай ҳолатни бошимдан ўтказаман. Қўлимга пул тушдими, биринчи навбатда ўзимнинг ва оиламнинг эҳтиёжларига сарфлайман. Ундай кейин отамнинг насиҳатларини ёдимда сақлаган ҳолда қариндошлар, қўни- қўшнилар, дўстларимдан муҳтожларига беришга ҳаракат қиламан.

Ёшлигимда бу хайрли ишлар отам берган пуллардан бўлар эди. Бугун эса ўзим ишлаб топган пулга бўляпти. Аммо барибир ўша ёшлигимдагидек отамнинг насиҳатлари ва тўғри тарбиялари ҳосиласи ўлароқ бўляпти бу хайрли ишлар. Шу сабаб, бу хайриялардан марҳум отамга ҳам насиба бориб туришидан умидворман”.


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Суннат. Шариат жазм этмасдан талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат давоми...

12:29 / 21.04.2017 4326
Кимлигингиз энди билдик биз Эллар аро маърифат чироғин ёққан, Қора кўнгиллардан зулматни давоми...

19:24 / 17.03.2017 4873
Исломий ўйинчоқлар дўкони Британия бозорини эгалламоқда  Британиялик муслима аёл мамлакатда илк бор давоми...

21:43 / 17.03.2017 3902
Маккада бутун ер юзини нурга тўлдириб бир ой туғилди. Инсоният ҳаётида янги саҳифа очилди. Гўёки бутун давоми...

11:56 / 24.12.2018 4248