Муҳаррам ойи муборак!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги замонда биз яшаб турган диёрларда асосан икки хил йил ҳисобига амал қилинади. Бири – шамсий милодий йил ҳисоби, бири – қамарий ҳижрий йил ҳисоби.


Шамсий тақвимда ер куррасининг қуёш атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир йил ҳисобланади.


Қамарий тақвимда эса ойнинг ер атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир ой ҳисобланади.


Милодий йил ҳисоби Исо алайҳиссаломнинг таваллуди деб тахмин қилинган санадан бошланган бўлиб, бу ҳисоб Григорий тақвимига асосан юритилади.


Ҳижрий йил ҳисоби эса Ислом оламининг тақвими бўлиб, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижратлари – кўчишларидан бошланади. Бу саноқ боши ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида эълон қилинган.

Ҳижрий қамарий тақвим юритишнинг ҳисобий илмий асосларини ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳа яратганлар.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўша пайтдаги араблар анъанасига кўра йилни муборак Муҳаррам ойидан бошлашни таклиф қилганлар.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Кечаларнинг бирида бир киши имом Абу Ҳанифа ҳузурларига бориб Эй имом Мен анча вақт олдин молимни бир давоми...

20:22 / 16.08.2019 4721
Ислом дини учун кўп йиллар хизмат қилган, Бухоро вилояти Жўйбори Калон аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим давоми...

15:02 / 21.03.2019 4196
embedhttpswww.youtube.comwatchvukuEc2wVeLYembed

10:13 / 19.05.2015 8273
Уламо ичинда қалбимга яқин, Энг ёруғ нур сочган, гўёки чақин, Мени маддоҳ экан деманг сиз тағин, Сизни давоми...

10:01 / 07.02.2017 9295