ДЕВОНА ҚИЛДИ ИШҚ МАНИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ман кимга айтай, дўстларим, девона қилди ишқ мани,

Садпора қилди юраким, девона қилди ишқ мани.


Тун-кечалар дод айласам, ҳар дам сани ёд айласам,

Ишқингда фарёд айласам, девона қилди ишқ мани.


Шому саҳар гирён бўлай, йўлунгда саргардон бўлай,

Охир санга қурбон бўлай, девона қилди ишқ мани.


Ишқ аҳлига ҳамдам бўлай, Ҳақ йўлига маҳкам бўлай,

Даргоҳига маҳрам бўлай, девона қилди ишқ мани.


Девонайи шайдо бўлай, ман толиби Мавло бўлай,

Халқ элига расво бўлай, девона қилди ишқ мани.


Машрабга қил лутфу карам, ваҳдат шаробин дамбадам,

Эй соҳиби Лавҳу Қалам, девона қилди ишқ мани.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Саъд ва Ибн Асокир Макҳулдан ривоят қиладилар «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан давоми...

15:04 / 17.11.2016 4090
 манба httpumma.newsbolshetynepropustishutrennyuyumolitvu  Тонг. Уйқунинг энг ширин пайти Ўриндан турмасдан яна озроқ тушлар давоми...

12:25 / 17.09.2018 5567
Ассалому алайкум, аҳли илм қўрғонининг жонкуяр, шижоатли тарбиячиси, волидаи меҳрибони, азиз Ҳожи ая давоми...

21:27 / 14.10.2017 6217
Испаниянинг Олий суди Каталониянинг Лерида шаҳрида жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг паранжида давоми...

19:16 / 21.12.2016 3641