Аллоҳ учун ибодат қилиниш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун ибодат қилинишга зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир” (Термизий, Ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилишган).


Қайси банда зулҳижжанинг аввалги тўққиз кунида ихлос билан рўза тутса, тўққиз йиллик рўзанинг савобига эришади. Зулҳижжанинг аввалги ўн кечасини бедор ўтказган, таҳажжуд намози ўқиган, зикр, тиловат ва шу каби ибодатлар билан машғул бўлган банда ўн марта Лайлатул қадр кечасида қоим бўлганлик савобини қўлга киритади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ким Аллоҳга яхшилик лутфлари ила юзланмаса, У Зотга имтиҳон занжирлари ила судралур. Аллоҳ таоло ҳаким давоми...

11:46 / 10.04.2019 3423
Сиз оиланинг шаъни ва ғурурисиз, ўзбегим аёллари  Доно халқимизда Аёл бир қўли билан бешикни ва бир қўли давоми...

17:00 / 15.01.2018 5422
Юрак ва қон томирлари жарроҳи доктор Холид шундай ҳикоя қилади Кунларнинг бирида икки ярим яшар бола давоми...

04:44 / 22.03.2018 10513