Қандай қилиб фарзандингизни ғам-ташвишларидан фориғ қиласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


(Биринчи ҳикоя)


Болалар катталарга ҳар доим ҳам ичларидаги ҳис-туйғуларини ошкор қилаверишмайди. Бунга кўпинча ота-онанинг ўта қаттиққўллиги, боланинг ҳар бир ишини, ҳар бир гапини тергайвериши, танқид қилиши сабаб бўлади. Бола ўз фикрларини баён қила олмай ичида сақлайдиган, ўзига қарши ноҳақлик қилинса ҳам ичига ютадиган, тенгдошларига қўшила олмайдиган, одамови, бўшашган бўлиб қолишига афсуски, кўп ҳолларда ота-оналарнинг айнан ўзлари сабаб бўлиб қолишади.

Бундай болаларнинг ичларида ҳеч кимга айтмай сақлаган гаплари турли хил руҳий-жисмоний касалликларга чалинишларига олиб келади. Инсондаги қўрқоқлик, журъатсизлик хислатлари ҳам болаликдан нотўғри ёндошилган тарбия асорати ҳисобланади.

Қачон бола ўз ичидаги туйғуларини эркин ифода қила олса, қалбидаги хоҳ яхши, хоҳ салбий ҳисларни биров билан ўртоқлаша олса, шунда у бутун салбий энергиясини тўкиб ташлаган, уни узоқ вақт қийнайдиган сарқитдан халос бўлган бўлади. Ўзида чексиз роҳат туяди, бутун ички олами ила хотиржамлик лаззатини ҳис қилади.

Ёши катта одамлар бу нарсани яхши билишади. Лекин болалар ичларидаги оддий гапларни ҳам ошкор қилишга қўрқишади баъзида. Айтсам устимдан кулишади ёки танқид қилишади дея-дея, охири менинг фикрим ҳеч кимга қизиқмас, мен жамиятга кераксиз одамман, дея одамови бўлиб қолишади.

Ота-она бу нарсаларни билиши, фарзандининг ичидан нима ўтаётганини ҳис қилиши, унинг ички дунёсига бефарқ бўлмаслиги, унинг ичидаги ғам-ғуссалари уни еб битиришига йўл қўйиб бермасликлари ўта муҳимдир.

Биринчи она ҳикояси:

“Ўғлимни ғамгин ҳолда кўрсам, унга нима бўлаётганини айтишини сўрайман. “Болажоним, нима бўлди, гапир, нималарни ўйлаяпсан, нега сиқиляпсан?” деб кўнглидан кечаётган ҳисларни билишга ҳаракат қиламан. Агар ўғлим ичидаги гапларни менга айтишга ийманса ёки ўзини ноқулай сезаётганини пайқасам, унга ўзини қийнаётган муаммоларини бир қоғозга ёзиб беришини сўрайман.

Болам ичидаги нарсаларни айтиб ёки қоғозга ёзиб бўлса ҳам чиқарса, роҳат туяди, ўзида енгиллик ҳис қилади. Мен ҳам болам нимадан азоб чекаётганини билиб оламан ва унинг кичик қалбига малҳам бўлиш ҳаракатида бўламан. Агар ичидагини била олмасам, унинг дардларини ҳис қила олмасам, мен ҳам қийналаман, у ҳам. Натижада она-бола ўртасида муаммолар келиб чиқади”.


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchvrTRtmIUEE3Yampfeatureyoutu.be

14:32 / 20.12.2018 2308
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиёмат куни Аллоҳнинг давоми...

21:43 / 31.07.2023 2619
  Сайёрамизнинг шимолида бир масжид бор... Уни ким қурдирган Аввалроқ Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон давоми...

13:58 / 11.06.2018 2456
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ҳозирда Фарғона вилоятида Қуръон мусобақаси бўлиб давоми...

14:55 / 07.02.2018 3653