Kатта ўғри бўлиб кетдим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги ҳужжатларнинг жилдига «Ўта хавфли катта ўғри» деб ёзилган экан.  Мен у кишидан: «Қандай қилиб бундай ўғри бўлиб кетдинг?», деб сўрадим.  У кулимсираб: «Бунга онам сабабчи», деди.  «Қандай қилиб?», дедим мен.

У яна кулимсираб, шундай ҳикоя қила бошлади:

«Тўртинчи синфда эдим. Бир куни қаламимни йўқотиб қўйдим. Уйга келганимда онам буни билгач, мени қаттиқ калтаклаб, хунук сўзлар билан уришди, «Ландовур! Латта!» деб бақирди. Онамнинг бунчалик қаттиққўллиги туфайли унинг олдига қуруқ қўл билан қайтмасликка аҳд қилдим-да, эртаси куни синфдошларимдан бирининг қаламини ўғирладим. Қаламни ким ўғирлаганини ҳеч ким билмади. Бундан дадиллашиб, бошқа ўртоқларимнинг қаламларини ҳам ўғирладим. Аввалига ҳадиксираб ўғирлардим, аста-секин қўрқмай ҳам қолдим. Уста ўғри бўлиб кетдим, турли хийлалар ўргандим. Энг қизиғи, ўртоқларимнинг қаламини ўғирлаб, кейин яна ўзларига пуллардим. Бир ойдан кейин синфдошларимни тунаш менга қизиқ бўлмай қолди. Энди қўшни синфларга ҳам ўғирликка туша бошладим. Синфдан синфга ўтиб, охири мактаб мудирининг хонасига ўғриликка тушдим. Бу йиллар мен учун ҳақиқий ўғрилик мактаби бўлди. Кейинчалик тажрибам ортиб, катта ўғри бўлиб кетдим».


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг «Фарзандларимизни меҳр билан тарбиялайлик» китобидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарама синглим Сиз буюк ойда турганингизни ҳис этмоқдасиз, лекин бу ойни бошқа ойлардан ажратиб турувчи давоми...

21:24 / 06.03.2017 5945
Маълумки, Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёлқизлар ўртасидаги беллашувлари давоми...

09:41 / 26.04.2018 3601
РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ Рўзанинг рўзадор шахсий сифатларига берадиган фойдалари ҳақида сўзлар эканмиз, сабр давоми...

11:02 / 08.02.2017 5997
  Мен ҳар доим ўз ҳаётимда Худонинг борлигини ҳис қилиб яшаганман. Аниқ билардимки, бизни яратган одил, давоми...

18:45 / 12.02.2017 6833