Ғолиблик муборак, азиз муслимам!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғолиблик муборак, азиз муслимам!


Хабарингиз бор, Рамазон ойи муносабати билан forum.muslimaat.uz саҳифамизда ҳам "Рамазонда бир суннатни тирилтираман" мавзусида танлов ўтказилди. Танлов шарти кўра, Рамазон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал, ҳозирги кунимизда унутилган ёки унутилаётган суннатларидан бирини оиламизда татбиқ қилиб, бу ҳақида мақола ёзишимиз керак эди.

Машааллоҳ, илмга чанқоқ муслималаримиз бу чақирувга: "Лаббай", дея жавоб беришди. Юборилган мақолалар бир-биридан ажойиб эди. Шу сабаб ҳам ҳайъат аъзоларига ғолибаларни саралаш осон кечмади.



Ғолибаларимиз билан танишинг:


1-ўрин. Мубина Бахтиёржон қизи.

2-ўрин. Ирода Қодирова.

3-ўрин. Нигора Ортиқова.


Ғолибаларни чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Барча қатнашган опа-сингилларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал суннатларига эргашиб, у зот қилган амалларни яхши кўриб, ҳаётимизга татбиқ этишга  уринайлик.  Фарзандларимизга ҳам намуна ўлароқ, суннатни севдирайлик. Илмга чанқоқ, суннатни тирилтирувчи  ОНАЛАР фарзандлари учун энг гўзал таълим берувчи мактабдирлар.


Aҳмад Шавқий ҳазратлари айтганларидек:


"Она эрур буюк бир мактаб,

Бу мактабни қуриб, битказмак –

Аслзода элни кашф этмоқ демак".


Манба
Мавзуга оид мақолалар
2020 йил 7 декабрь куни Жиззах шаҳрида вилоятда фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинари бўлиб давоми...

00:37 / 09.12.2020 3870
Куни кеча 27 июнь 2019 йил санасида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида оммавий ахборот воситалари куни давоми...

15:14 / 28.06.2019 3248
Дунё мамлакатларида COVID19 пандемияси муносабати билан амалдаги чекловлар туфайли Бутунжаҳон ҳижоб кунига давоми...

01:21 / 29.01.2021 3687
Холида бегим кашмирлик бўлиб, у ҳозирда 87 ёшда. Аёл бутун умри давомида ҳаж қилиш умидида тўплаган давоми...

21:02 / 21.04.2020 4061