Maqola
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Модомики, банда Аллоҳ унга кўрсатган йўлдан оғишмай бораркан ҳамиша ютуқдадир. Йўлда учраган тўсиқлар, оёғига ботган тиканларнинг ҳам уни покловчи бир раҳмат эканига иймон келтирганида банда Яратганга янада кўпроқ яқинлашади.


Дунёда одам учун жондан ширинроқ, жондан азизроқ нарса йўқ. Энг азиз деб билган, ҳамиша асраб авайлаб юрган бойлигини ҳам унутиб, Аллоҳга бўлган муҳаббати сабаб ўзини бахтиёр ҳис қилган кишидан ҳам Яратганга яқинроқ ким бор?!...


Оғриқларини кўксига босиб, юзларида табассум, кўзларида ёш билан турган, қалби шукроналик неъмати ила тўлиб тошган банданинг ҳолидан ҳам гўзалроқ ҳол борми дунёда?!...


Бу дунёга яшаш учун келмайдилар. Бу дунёни ўзиники қилиш учун келмайдилар. Бу дунёни эгаллаб олиш учун келмайдилар. Ақл эгалари бу дунёдан бир табассум билан ўтиб кетадилар. Шу биргина табассум ичида уларнинг маъсуд ғалабалари пинҳондир. Бу дунёга алданмаганлар нақадар бахтиёрлар. Бу дунёдан қалбини ҳоли қилганларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!



Дилбар Ражапова


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Швециянинг қутб доирасига яқин жойда жойлашган Лулео шаҳри мусулмонлари Рамазонда кунига 21 соатдан ортиқ давоми...

19:49 / 24.12.2016 3940
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ Тўртинчи мактуб Яхшидан ёмонлар ҳам ёмонлиғ кўз тутмас, Яхши ёмонларға ҳам давоми...

09:33 / 24.03.2017 5587
«Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир        Хожа Бухорий давоми...

20:48 / 20.03.2017 5648
ХУЛҚ Ечилганда энг сўнгги тугун, Икки учин ушлаблар қолинг. Даъватингиз таъсири учун Хулқингизни тўғрилаб давоми...

21:06 / 18.11.2016 5055