Абу Зарр соғинчи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сафарга кетишимдан аввал Абу Зарр розияаллоҳу анҳунинг ажрашган аёли Умму Заррнинг хотираларини ўқиган эдим. "Абу Зарр менга талоқ берди, бошқага турмушга чиқдим, у бой эди, мен нимани хоҳласам, уни мухайё қиларди. Аммо барибир у Абу Зарр эмасди, Оҳ! Қани у Абу Зарр!"дейилганди хотираларида.

Абу Заррни умматга соғинтирган нарса нима эди?

Булутларни устида "учиб" юрган инсонларга ачинаман, йиқилса ёмон йиқилади-да, синиб кетади ҳамма жойи. Илтимос, ерга тушинглар!

"Ҳавога қарасам ҳаво олурман,

Тупроқдан айрилсам қайда қолурман?" дейди-ку Ошиқ Вайсал.

Ҳадеб ҳавода учиб юраверсак кейин кўмилишга тупроқ ҳам тополмаймиз.

Ўн соат булутни устида самолётда учиб, секингина қўнганимдаям чилпарчин бўлиб кетдим.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Сафар қилинглар, соғаясизлар", деганлар. Демак, бир жойда туриб қолишлик кўлмак сувга ўхшайди, касаллик кабидир. Сафар инсонни ўша касалликдан қутқаради. Сафарим давомида фақат Абу Зарр розияллоҳу анҳуни соғиндим.

"Эй Абу Зарр! Сен нега ёлғиз яшайсан, ёлғизлик қийин эмасми?" деб сўрашганида: "Инсонлар ундан ҳам қийин", деб жавоб берган эди.

Ҳаёт аслида гўзал, инсонлар ёмон...

Менимча, сафар ва саёҳатларнинг инсонга шифо бўладиган бир томони кўпроқ пул билан муомалада бўлиши ва ҳар хил табиатли инсонларга дуч келинишида бўлса керак. Пул кирли бир ойнадир, инсонни юзини кўрсатиб қўяди.

Сафардаги инсон жуда кўпчиликнинг вақтни, замонни қатл қилаётганига гувоҳ бўлади. Инсон учун энг аччиқ нарса ўз ҳаётида маҳбус бўлиб қамалиб қолишидир. Қанча инсонлар ўзиники бўлмаган беҳуда ва бўш бир ҳаётни яшаб юрибди. Агар билсангиз инсон Ўзининг ва Сўзининг қаърида. Фикрларнинг таъмини билувчилар ўз ҳаётини яшаганлардир. Ўқиган инсон дуо қилувчи инсонга ўхшайди.

Абу Зарр розияллоҳу анҳуни тоғу тошларга олиб чиқиб қўйган, бизга Абу Заррни соғинтириб қўйган нарса нима эди?


Марзия Сайдам


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids6097,6033,6057,5959,5974,5911,5898,5808,5809,5676,5571,6193,6241 Азиз ўқувчи 01.10.2015 сана халқаро интернет тармоғида давоми...

09:59 / 23.02.2017 15868
httpswww.youtube.comwatchvTli0yJUAvSQ

11:31 / 06.03.2019 4224
Маъсиятларни тарк қилиш воситалари Эй, тавба қилувчи, гуноҳларни тарк этишни истовчи Дуоларингни эшитувчи давоми...

12:50 / 20.04.2017 6149
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдоддан сўнг аҳли оилалари билан бироз вақтларини давоми...

17:15 / 25.09.2018 4583