"Сиқилишнинг фойдаси шуки, сени юзингга ажин ёки ошқозонингга яра олиб келиши мумкин!"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Руҳиятшунос табиблар инсонга кечаги оғриқларни унутишни ва бугунги кун воқеалари билан яшашни тавсия қилишади. Чунки кеча ўтиб кетган иш ҳаргиз қайтиб келмайди.

Бу ҳолатни Америка университетларидан бирида маъруза ўқийдиган киши ўз тингловчиларига чиройли кўринишда тасвирлаб берган. У шундай савол беради: “Сизлардан ким ўтин арралаган?” Тингловчилардан кўпи қўлини кўтаради. Яна сўрайди: “Сизлардан ким арраланган ўтиннинг қириндисини арралаган?” Бу сафар бирор киши қўлини кўтармайди. Шу пайт маъруза ўқувчи: “Албатта, ҳеч ким арраланган ўтиннинг қириндисини арралай олмайди, у шундоқ ҳам арраланган... Кеча содир бўлган ишлар ҳам худди шундай. Агар кеча содир бўлган ишлар борасида изтиробга тушадиган бўлсангиз, билингки, сизлар арраланган қириндини яна арралашга ҳаракат қилган бўласиз!” дейди.

Дейл Карнеги ҳам “Ташвишни ташла” деган китобида шу хулосага келган. У баъзи инсонларнинг сўзини келтириб ўтади: “Унни майдалаш, қириндини арралаш фойда бермагани каби ўтган ишга сиқилиш ҳам бирор нарсага фойда бермаслигини тушундим. Сиқилишнинг фойдаси шуки, сени юзинга ажин ёки ошқозонинга яра олиб келиши мумкин!”

Лекин инсоннинг бахтдаги насибасига кўра сиқилиш ҳолатига келсак, бу ҳолатни мўмин кишининг ҳаётида топа олмайсиз. Бунинг бир нечта сабаблари бор. Уларнинг биринчиси, мўмин киши Аллоҳ таолога таваккул қилиши билан келажаги қаршисида турган барча сиқилишни йўқ қилиб юборади. Аллоҳ таоло унга берган нарсага рози бўлади. Аллоҳ таоло у учун ҳозир ва эртанги кунда чиқарадиган ҳукм энг адолатли ҳукм эканига ишонади. Зеро, Аллоҳ таоло Одил ва Ҳаким зотдир! Шу эътибордан бахтга рахна солиши мумкин бўлган сиқилишга ўрин йўқ.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси                                                                                                                                                                                     

Мавзуга оид мақолалар
Розилик сабрнинг энг юқори даражасидир. Бу даражага Аллоҳ таоло мукаммал имон ва гўзал сабр берганларгина давоми...

22:15 / 14.11.2021 2845
Қуддусда, Мисрда эркаклардек курашаётган аёллар Марям онамиздан намуна олишди. Бугуннинг Марямлари давоми...

08:37 / 01.02.2021 3016
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига хос хусусиятлар, хулқатворлар билан яратган. Бу хусусиятлар ичида давоми...

05:00 / 17.10.2020 3503
Ҳузурҳаловатли қўрғоннинг меъмори ҳам, қўриқчиси ҳам Ислом қизидир Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, давоми...

07:39 / 18.01.2021 2910