Ўз уйингда муаллима бўл!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 Ўрганмаган ўргатолмайди!

Аёлнинг уйи жаннат ёки дўзах йўлидир. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо этади. Ўша ерда Марям, ўша ерда она бўлади. Ўша ерда фарзандини тарбия қилади. Ўша ерда фарзандларига қаноатни ўргатади. Она ҳаётдир. Ҳаётнинг ўзгинасидир. Болани мактабда ўқийдиган ҳолга келтирувчи ҳам онадир.

 Тўрт йиллик университетни битирган қиз, бирор ўқишда муаллима бўла олар, лекин оила қуриш ёшига етгунича оилага алоқадор ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган бўлса, Китоб ва Суннатни ўрганмаса, ўз уйида муаллима бўлолмайди. Чунки зоҳида бўлмаган аёл зуҳдни, қаноаткор бўлмаган аёл эса қаноатни ўргатолмайди. Инсон ўзида йўқ нарсани иккинчи инсонга улашолмайди. Бир фарз бошқа нарса орқали адо қилинадиган бўлса, ўшани ўрганиш ҳам фарз бўлади. Шундан келиб чиқилса, асл вазифаси фарзанд тарбия қилиш бўлган аёлнинг ўқитилиши ҳам фарздир. Она овқат едиришни билгани сингари, боласига иймоний, ахлоқий, жисмоний, руҳий ва илмий жиҳатдан таълим беришда ҳам моҳир бўлиши керак. Сабаби, илми бўлмаган аёл бу фазилатлардан бебаҳра қолади.

 Ислом аёли сарпосини олтин ва жавоҳирлар билан тўлдирган толесизларга қасд қилиб, болаларининг келажаги учун уларнинг ақлини илм, руҳини эса ирфон билан тўлдиради. Ана шундай аёлларгина она бўла оладилар. Машина бакига бензин қуймасанг юрмаганидек, иймонсиз инсон ҳам ҳаётни тушунмайди. Яхшилик, Ҳақ томонга бурилмайди. Маърифатсиз она ҳам фарзанди олдидаги вазифаларни бажаролмайди, фарзандига қаерда шижоатли бўлишни, қаерда камтар, босиқ бўлишни ўргатолмайди.

Aхлоқ ўргатилмайди, ахлоқ онадан юқади

Бола фасоҳатни тушунмайди. Меҳр-мурувватнинг нима эканлигини ҳам билмайди. Aммо онасининг сут эмизишида, сув ичиришида, уст-бошини алмаштиришида, касал бўлиб қолганида соатлаб бошида ўтириб парвона бўлишини кўрган бола онанинг бу меҳрини ҳеч қачон эсидан чиқармайди. Жаҳл жаҳлни чақиради, ғазаб ғазабни. Aхлоқ ўргатилмайди, ахлоқ онадан юқади.

Шафқат болани оилага, ғазаб эса кўчага тортади. Уйда бир марта “Яшавор, болажоним, баракалла!” ёки “Меҳрибоним, маликам!” каби сўзларни эшитмаган бола ёки қиз уйидан ташқарида эшитган илк илтифотидан ўзини йўқотиб қўяди, қаердан ва қандай қилиб келиб қолганини билмасдан, ўзига номаълум дунё томон қанот қоқиб кетади.

Қарорни ким қабул қилади?

Уйда “қарор қабул қилиш” кимнинг ҳаққи ёки аёл билан эркакнинг тенгҳуқуқли эканлигини даъво қилиш ‒ олма билан нокнинг аслида бир нарса эканлигини даъво қилишга ўхшайди. Бундай баҳс-мунозара қанчалик бефойда бўлса, тенгҳуқуқлилик борасида гапириш ҳам шунчалик бефойдадир. Моҳияти бошқа-бошқа бўлган нарсалар асло тенг бўлмайди. Тенг бўлганида айри бўлмасди. Аёл ақли ноқис бўлмаганидек, эркак ҳам бебош эмас. Феминистлар нега “аёл эркак билан тенг”, дейдию, “эркак аёл билан тенг”, демайди?! Шу орқали зеҳнида мувозанатни йўқотган аёлни эркакнинг даражасига кўтаришга талабгор эканликларини эълон қилишади. Асримизда нечта эркак Марям онамизнинг даражаларига кўтарила олиши мумкин? Хадийжа онамизни ёки Оиша онамизни ҳурмат қилмайдиган мўмин борми? Бир эркак ибодатда ва риёзатда қанчалик юқори савияга кўтарилмасин, саҳобалар ичидаги Хадийжа онамизнинг савияларига етоладими? Аёлининг дуоси ва ғайрати билан ҳидоят топган эркаклар сони эрининг далолати билан ҳидоят топган аёллар сонидан анча кўп. Шундай экан, Исломда тенгҳуқуқлилик баҳсларига ўрин йўқ!

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Саодатли хонимларCАВДА БИНТ ЗАМЪАрозияллоҳу анҳо 1савол Хадижа розияллоҳу анҳонинг вафотидан кейин давоми...

20:37 / 02.09.2020 4638
Ислом билан бир давр ўз ниҳоясига етди, унинг ўрнида қиёматгача давом этадиган янги давр бошланди. Ботил давоми...

09:21 / 02.01.2022 3424
Дунё машаққат диёридир. Энг шиддатли балоларга дучор бўлганлар ва улкан сабр кўрсатганлар эса давоми...

09:00 / 20.01.2022 2907
Ихлос ва риё бирбирига зид бўлиб, ҳеч қачон бир ерда бирлашмайди. Ихлосли одам Парвардигорига қаттиқ давоми...

22:30 / 14.01.2022 2399