Андижон вилояти, Булоқбоши туманида юқори синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 9 апрель куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги қатор умумий ўрта таълим мактабларида туман бош отинойилари ва юқори синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жумладан, 2-умумий ўрта таълим мактаби ва 3-умумий ўрта таълим мактабларида Қирғизбой жомеъ масжиди ноиби Тожиддинов Улуғбек сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга асосий талабни: ўқиш, изланиш, ўз билим ва имкониятларини ишга солиб, вақтни беҳуда ўтказмаслик, ота-оналарни эҳтиром қилиш, устозларни қадрига етиш тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Туман отинойилари Мирзаматова Холидахон, Сиддиқова Халимахон сўзга чиқиб,   “Қизлар миллат кўзгуси”, “Қизларнинг гўзаллиги  ҳаёсида ва тарбиясида” мавзуларида суҳбат қилдилар. Ўқувчилар ёшлик чоғидан ҳаётда ўз ўрнини топиш учун илму ҳунар ўрганиш, буюк сиймоларнинг фан йўлида чеккан кўплаб риёзат ва машаққатларини қанчалик чуқур англаса, унинг фан асосларини эгаллашга бўлган матонати шунчалик кучли бўлиши ҳақида тушунтирдилар.

Шунингдек, 43- умумий ўрта таълим мактабида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва анънавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш” мавзусида,  25-умумий ўрта таълим мактабида Булоқбоши тумани бош отинойиси Умидахон опа билан биргаликда ўқувчиларнинг оналари билан ташкил этилган, "Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида ҳамда фарзандлар билан муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр алмашилди ва оналарга зарурий тавсиялар берилди.

Ушбу давра суҳбатларига меҳмон сифатида таклиф этилган muslimaat.uz сайтининг Булоқбоши тумани вакиласи Адиба Сулаймонова ўқувчи қизлар билан “Китоб инсоннинг энг яқин дўсти” мавзусида фикр мулоҳаза алмашиб, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлардан манфаатли илм ҳосил қилиш мақсадида тўғри фойдаланиш борасида суҳбатлашди.

Суҳбатлар сўнггида ўқувчи ёшларимизни жамиятимиз учун салоҳиятли фуқаро бўлиб етишишлари учун хайрли дуолар қилинди.


muslimaat.uz сайти вакиласи Адиба тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловданМакка ва Каъбанинг суратини илк бор олган мусулмон давоми...

04:27 / 01.02.2020 4152
Қадимий ва классик шарқ иқтисодиёти олий мактаби институти quotРоссияда Мусулмон оламиquot деб номланган давоми...

21:58 / 06.07.2020 3523
Кеча устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва ҳамроҳлари Кореяда мезбон ҳамюртларимиз томонидан кутиб олиниб, давоми...

23:40 / 15.04.2023 2300
Россиянинг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса қошида ташкил этилган давоми...

19:40 / 03.08.2020 3544